«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:59
ЎЗO‘Z

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

02 дек, 18:00 2 151 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда «Ўзбекнефтгаз» 2022 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ўрнига Аи-92 бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Ушбу режа «Газпромнефть»га қарашли «Газпромнефть — Industrial Innovations» компанияси билан музокаралар чоғида муҳокама қилинган. Учрашув «Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси — 2021» 8-халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтган.

Мулоқот давомида томонлар Россия компанияси томонидан ишлаб чиқилган ароформинг технологиясидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган. Ароформинг енгил бензин фракцияларини катализатор ёрдамида метанол билан реакцияга кириштириб, юқори октанли бензин олиш имконини беради.

Spot’нинг қайд этишича, мазкур технология ёрдамида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори октанли ёқилғи, хусусан, Аи-92 бензин ишлаб чиқариш кенгайтирилади. Бу Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш имконини беради.

Учрашув якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» Россия компанияси билан бир қатор шартномалар имзолаган. Жумладан, «Газпромнефть — Industrial Innovations» илмий-тадқиқот маркази технологик жараённи амалга ошириш учун зарур илмий-тадқиқот ишларини олиб боради.

Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ароформлаш қурилмасини яратиш бўйича техник-иқтисодий асослаш ҳам кўриб чиқилади. Лойиҳанинг тахминий қуввати йилига 20 минг тонна бензинни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар