«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:25
ЎЗO‘Z

Тошкентда 14 ёшли бола ўзганинг Damas’ини олиб қочаётганида эгаси уни тутиб олди

01 дек, 22:38 2 191 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 14 ёшли бола ўзганинг Damas’ини олиб қочаётганида эгаси уни тутиб олди Тошкентда ўзганинг Damas’ини олиб қочишга уринган 14 ёшли болага жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда Учтепа тумани 13-мавзе 8-уй олдида бўлган номаълум шахс 40 ёшли Р.О.га тегишли бўлган Damas’ни қаровсиз ҳамда калити ўт олдириш жойида қолдирилганидан фойдаланиб, унинг олд эшигини темир линейка ёрдамида очган.

Сўнг машинани ўт олдириб, ортга 5 метр ҳайдаган вақтида ушбу шовқин-сурондан уйғониб қолган автомашина эгаси кўчага шошилиб чиқиб, автомашина ўчиб қолганидан фойдаланиб, қонунбузарни ушлаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида Damas’ни олиб қочишга уринган шахс Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли Т.Ж. экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар