«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:57
ЎЗO‘Z

Совуқ ҳавода қўлларни парвариш қилиш бўйича тавсиялар

29 ноя, 11:15 1 985 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Совуқ ҳавода қўлларни парвариш қилиш бўйича тавсиялар Фото: Watsons
Кўчада ҳаво совуқ, уйда эса қуруқ. Бу эса терида бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради, жумладан, қўл терисида ҳам. Қўллар силлиқ, нозик ва чиройли бўлиши учун қандай парвариш қилиш керак?

Юмшоқ ювиш воситасидан фойдаланинг
Ҳар сафар қўл кир ва бактериялардан тозаланганда, терини ҳаддан ташқари қуруқликдан ҳимоя қиладиган табиий ёғ қатлами ювилиб кетади. Совуқ мавсумда бу табиий қатламнинг янгиланиши кўпроқ вақт талаб этади ва тери тезроқ қурийди, жароҳатланиши осонлашади. Бунинг олдини олиш учун одатдаги ювиш воситасини намлантирувчи асос билан алмаштириш лозим. Қўлни иссиқ сув билан эмас, балки илиқ сув билан ювиш тавсия этилади, шундагина терига камроқ шикаст етади.

Қўлларга иложи борича тез-тез крем суртинг
Сувдан фойдаланиш, қоғоз билан ишлаш, умуман ҳар қандай жараёндан олдин ёки кейин тез-тез крем суртиб туриш лозим. У ҳимоя қатламини доимо сақлаб туришга ёрдам беради. Бунинг учун уйда, ишда, сумкада ва машинада крем олиб юриш керак.

Совуқ ҳавода қўлқопсиз юрманг
Қўлларни узоқ вақт юмшоқ ва чиройли сақлайдиган жуда оддий қоида. Ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиши биланоқ, фақат қўлқоп билан кўчага чиқиш керак.

Рўзғор қўлқопларини унутманг
Рўзғор қўлқоплари ҳар қандай уй вазифасини бажаришда кийилиши керак. Бу қоида йилнинг исталган вақтига тўғри келади. Аммо куз ва қишда бу яна ҳам муҳимдир. Совуқда қўлларнинг териси аллақачон қўшимча таъсирга дучор бўлади.

Ҳар ҳафта тузли қўл ҳаммомларини қилинг
Қўл терисини яхши ҳолатда сақлаш учун ҳафтада бир марта денгиз тузи билан илиқ ванналар қилиш фойдалидир. Улар майда ёриқлар ва жароҳатларни даволашга ёрдам беради, тирноқларни мустаҳкамлайди, шунингдек, тери қатламининг кўчишини йўқ қилади. Қолаверса, сувга бир неча томчи эфир мойини қўшиш мумкин. Ушбу стресс терапияси йилнинг исталган вақтида фойдали.

Ниқоблардан фойдаланинг
Қўл териси учун махсус ниқобларни сотиб олиш ёки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин: одатда фойдаланаётган кремга бир неча томчи ҳар қандай мой қўшилади, қўлларга суртилади, резина қўлқоп кийилади ва 15-20 дақиқа давомида илиқ ҳавода ушлаб турилади. Ҳафтада бир ёки икки марта бундай ниқобларни қўллаш тавсия этилади.

Скраб билан тозаланг
Ҳафтада икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда, ўлик ҳужайралардан халос бўлиш, қон айланишини яхшилаш ва крем ёки ниқобларнинг яхшироқ кириб боришини таъминлаш учун қўлларни юмшоқ скраб билан яхшилаб тозалашингиз керак.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 220
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 126
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 149
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 121
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 132
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар