«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Алиев ва Пашинян Сочида чегара делимитацияси учун комиссия тузишга келишди

27 ноя, 21:21 1 833 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алиев ва Пашинян Сочида чегара делимитацияси учун комиссия тузишга келишди Фото: Getty Images
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳамда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россиянинг Сочи шаҳрида учрашув ўтказди. Россия ташаббуси билан ўтказилган ўзига хос саммитда Арманистон ва Озарбойжон чегара делимитацияси борасида икки томонлама комиссия тузишга келишиб олди. Улар Қорабоғдаги ҳолат яна кескинлашганидан 10 кун ўтиб кўришди.

Россиядаги учрашув Арманистон ва Озарбойжон Қорабоғдаги воқеалардан кейин илк марта икки томонлама музокара ўтказгани билан ёдда қолди. Бунгача томонлар доим уч томонлама музокара ўтказганди. Чегарадаги можароли ҳолатларни ҳал қилиш бўйича комиссия тузиш бўйича Арманистон ва Озарбойжон ўзаро келишган бўлса-да, учрашувлар якунига кўра имзоланган қўшма баёнотда Москванинг роли катта бўлгани таъкидланди. Табиийки унда Путиннинг ҳам имзосини кўриш мумкин.

Қўшма баёнотда Арманистон ва Озарбойжон чегара делимитацияси бўйича Россия билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаши келтирилган. Унда айтилишича, Россиянинг орада бўлишини томонларнинг ўзи истаган. Россия эса қўшма баёнотга кўра Қорабоғдаги ҳолатни нормаллаштириш «мажбуриятини олган».

Сиёсий таҳлилчи Олеся Вартанян ўзининг твиттердаги саҳифасида Боку ва Ереван чегара масаласидаги муаммоларни ҳал қилиш учун кутилганидек Россия воситачилигида эмас, айнан икки томонлама келишувга эришгани жуда муҳим эканини таъкидлади.

Алиев ва Пашинян Қорабоғда яна кескинлик юзага келганидан 10 кун ўтиб учрашишди. 16 ноябр куни чегарада яна отишмалар кузатилди. Томонлар доимгидек айбни бир-бирига ағдарди. Тўқнашувлар Москва аралашувидан кейин тўхтади. Айни дамда россиялик ҳарбийлар вазият кескинлашиб кетишининг олдини олиш учун Қорабоғда бўлиб туришибди.

Сочидаги учрашувдан аввал Боку Ереванга икки ҳарбий асирни қайтарган эди. Улардан бири охирги тўқнашувлар вақтида асир тушган.

Сочидаги учрашувларда қизиқ ҳолат кузатилди. Путин аввалига Алиев билан яккама-якка гаплашди. Кейинроқ уларнинг даврасига Пашинян қўшилди. Учрашув тугагач эса Путин Арманистон бош вазири билан ҳам яккама-якка гаплашди. Томонлар қўшма баёнот имзолагач, мезбон Путин меҳмонлар Алиев ва Пашинянга биттадан зайтун новдаси совға қилди. Бу тинчлик рамзи сифатида қаралади.

Фото: KREMLIN.RU
Арманистон бош вазири Никол Пашинян чегара масаласида комиссия тузиш мавзуси янгилик эмаслиги, бу борада аввал ҳам уч томонлама учрашув ўтказилганини эслатди. Унинг фикрича, чегарани демаркация қилишдан аввал бунга имкон бериши учун Қорабоғда стабил вазият юзага келиши керак. Шунингдек, Пашинян Озарбойжон ҳарбий асирларни ушлаб туришда давом этаётганини айтди.

Илҳом Алиев эса анча позитив фикрлар билдирди: «Кўп марта айтганман, биз Арманистон билан узоқ йиллик зиддиятларга чек қўйиб, нормал муносабатлар шакллантиришни хоҳлаймиз. Ҳозирги форматда кўзлаган мақсадимизга эришишиз мумкин». Озарбойжон етакчиси Арманистон билан муносабатлар кескинликларсиз бўлиши кераклигини айтди.

Кейинги учрашув Брюсселда
Арманистон ва Озарбойжон етакчилари йил якунига қадар яна бир марта кўришади. Брюсселда икки томон Европа Иттифоқи ташкил этадиган учрашувга гаплашиб олади. Euroasient нашри таҳлилчиси Жошуа Кучернинг айтишича, Алиев ва Пашинян Бельгияда кўришиши Сочидаги учрашувдан аввал аниқ бўлган. Унинг фикрича, Россия жараён ўз назоратида эканини эслатиб қўйиш учун Сочидаги учрашувни ташкил этган. Шу сабаб учрашув ҳақида у ўтказилишидан атиги 4 кун аввал эълон қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 85
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар