«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..."

27 ноя, 20:29 1 894 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин ҳақида гапирсак, футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Уч кун олдин Ўзбекистон кубогида жуда қийин ва оғир, 120 дақиқалик ўйин ўтказганимизга қарамай, пенальтилар сериясидаги аламли мағлубиятдан кейин икки кун ўтиб, мана шундай қийин ўйин бўлди. "Пахтакор"да таркиб деярли 80 фоиз ўзгарди. бизда эса ўша таркиб ўйнади.

Аммо шунга қарамай футболчилар, такрорлайман, айнан футболчилар ғалаба қозонишди. (Тушунган одам тушуниб олади - дея қўшимча қилди Мақсудов.

- Мавсум давомида қайсидир вазиятда сизга, жамоага ишонмаганлар бўлди. "Абрамов жамоани бошқармоқда" деганлар ҳам бўлди. Мана шундай шароитдан сўнг мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?
- Яна қайтараман. Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин, ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди.

Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор. Аммо афсуски, оилада шундайлар ҳам бўлади. Ишонмаганлар учун йигитлар бугун яна бир бор ўзларини кўрсатишди ва ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ натижага эришсак бўларди. Аммо шунисига ҳам шукр, насиб қилгани шу экан. Бизга ҳақиқатдан ҳам мухлислик қилганларга катта раҳмат айтиб қолмоқчиман.

- 26 та тур ниҳоясига етган бўлсада, тўпурар марказий ҳужумчи чиқмади. Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Нима деб ўйлайсиз, голлар сони йил сайин камайиб кетгани нимага боғлиқ?
- Билмасам, балки бу иқтидорли ҳужумчиларнинг йўқлигидандир. Бизда Шомуродов каби йигитлар бор. У тезда хорижга ўйнагани кетди. Масалан, "Пахтакор"да ҳам яхши ёш футболчилар кўп. Барча жамоада ўзига яраша иқтидорлар бор. Ўйлайманки, келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Чунки, Ўзбекистон истеъдодларга бой.

Шуни қўшимча қилишни истардимки, бизга ишонч билдирган ҳомийимизга, ишлари тиғиз эканлигига қарамай Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мана шундай инсонлар кўп бўлсин. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши. Раҳмат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 0
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 268
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 95
  • Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди 22 апр, 18:09 253
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар