«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:41
ЎЗO‘Z

«Ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт» — Шавкат Мирзиёев

24 ноя, 23:49 2 454 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5–6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт» — Шавкат Мирзиёев Аҳоли даромадини ошириш ва бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлаш учун, ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари боқишни йўлга қўйиш шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Қўшработ туманида Солиқ қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги ‘лойиҳа офиси’ни ташкил қилиб, маҳаллаларга 300 дан ортиқ инкубатор олиб берган. Бунда, ҳар бир хонадонга ветеринария хизматлари кўрсатиш ва зарур озуқаларни етказиб бериш тизими йўлга қўйилган. Энг муҳими, туманда йилига 1 миллион тухум қўядиган, хонаки товуқ етиштирадиган ‘маҳаллалар кластери’ шаклланди.

Масъуллар ‘Микрокредит банк’, ‘Халқ банки’, ‘Agrobank’ билан бирга, бир ой муддатда ҳар бир туманда хонадонларда паррандачиликни йўлга қўйиш бўйича ‘лойиҳа офислари’ни ташкил этсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тижорат банклари томонидан йилига 11-12 миллион дона товуқ тарқатиш бўйича ресурслар мавжудлиги, лекин парранда наслчилиги саноат учун мослашган бўлиб, бундай паррандаларни хонаки усулда боқиб бўлмаслиги қайд этилди.

Вилоят ҳокимлари «Паррандасаноат» билан бирга, йил якунига қадар жойлардаги эҳтиёжни ўрганиб, ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлардан хонаки парранда тухумларини олиб келиб, аҳолига тарқатишни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берилди.

«Масъуллар вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ой муддатда ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, хонаки паррандалар наслчилиги корхоналарини ташкил этсин», — дея таъкидлади президент.

Давлат раҳбари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, «Элтехсаноат», тижорат банклари ва вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда ҳар бир туманга камида 100 тадан кичик инкубаторлар етказиб бериш бўйича ишларни бошлаши бўйича вазифа белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 128
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 123
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар