«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Вазн ташлашда олма қанчалик самара бериши аниқланди

25 ноя, 07:30 1 652 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазн ташлашда олма қанчалик самара бериши аниқланди Фото: Marie Claire
Олимларнинг аниқлашича, муайян бир мевани доимий равишда истеъмол қилиш қорин соҳасидаги ёғни эритиши мумкин. Ортиқча вазн билан курашишда муаммони тўғри аниқлаш, уни бартараф қилишга ёрдам берадиган усулдан фойдаланиш керак. Айрим усуллар бир муаммо учун самара бериши, аммо жиддийроқларини ҳал қилмаслиги мумкин. Оддий тери остидаги ёғдан кўра вицеляр ёғ қуюқроқ ва қорин бошлиғининг чуқурроқ қисмида жойлашган бўлади.

Қутулиш бироз мураккаб бўлган вицеляр ёғ токсик кимёвий моддалар ажратгани сабаб ҳужайралар яллиғланиши, артериал қон босими кўтарилишига олиб келади. Бундай асоратлар бир қанча муаммолар, юрак-қон томир касалликлари, суякларнинг чиқиш-синишига олиб келади. Harvard Health’да ёзилишича, вицеляр ёғ билан метаболизм билан боғлиқ муаммолар, юрак-қон томир касалликлари ва иккинчи даражали қандли диабет ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Аёлларда бу кўпинча кўкрак саратони ва ўт пуфагидаги муаммо билан алоқадор бўлиши мумкин. Витцеляр семиришга турли гармонлар ва инсулин ажралишининг ишдан чиқиши сабаб бўлиши мумкин.

Ундан қутилиш учун кун давомида жисмоний фаол бўлиш муҳим. Машғулотлар қон айланишини жадаллаштиради, натижада организм энергия сифатида вицеляр ёғдан фойдаланади. Тўғри овқатланиш ундан кам бўлмаган муҳим саналади. Бу борада олма яхши самара беради. Метаболизмни яхшилайдиган олма холестеринни камайтириб, қон босимини пасайтиради. Флавоноид ва пектинларнинг кони ҳисобланган ушбу мева узоқ вақт қоринни тўқ тутади. Ёғ миқдорини камайтиргани ҳисобига озишда, айниқса, фойдали ҳисобланади.

Унинг вицеляр ёғни йўқ қилишда самара бериши Японияда ўтказилган тажрибада ўз исботини топган. 2007 йилда нашр этилган мақолада ёзилишича, тадқиқотда 71 нафар ортиқча вазнли иштирокчи қатнашган. Натижада умумий ва қондаги ёмон холестерин миқдори 12 ҳафтада камайган. Бундан хулоса қилиб, олмадаги полифеноллар нисбатан юқори тана масса кўрсаткичига эга бўлган соғлом одамларда ёғларнинг метаболизмини тартибга солади, деган қарорга келинган. Таъкидланишича, олма ўрнига полифенолни ўз ичига оладиган бошқа меваларни ҳам истеъмол қилса бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар