«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:50
ЎЗO‘Z

Самара бериши учун витаминларни қачон қабул қилиш керак?

25 ноя, 07:00 1 779 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самара бериши учун витаминларни қачон қабул қилиш керак? Фото: Freepik
Витамин ва минераллар организмнинг меъёрий фаолияти учун муҳим моддалар ҳисобланади. Улар организмдаги барча жараёнларга жавоб беради. Витаминлар фойда келтириши учун бир қанча муҳим жиҳатларни эсда тутиш керак.

Биринчидан, самарага эришиш учун уларни бир-бири билан тўғри умумлаштиришни билиш керак. Иккинчидан, ҳар бир витаминлар гуруҳи ва минералларни қабул қилиш керак бўлган вақти борлигини ёдда тутиш керак.

Нима учун B гуруҳи витаминларини нонуштага, магний ва темир моддасини уйқудан аввал қабул қилиш кераклиги ҳақида Harper’s Bazaar маълумот бериб ўтади.

А, E, D, К витаминлари
Ёғда эрувчан ҳисобланган А, E, D ва К витаминлари организмда ёғли таом билан истеъмол қилингандагина яхши сингади. Гап шундаки, қизилўнгачда ёғлар витаминларни қайта ишланиши учун жигарга етказиб бериш хусусиятига эга ферментларни ишлаб чиқаради.

Кальций
Суяк ва тишлар саломатлиги учун муҳим бўлган кальцийни қабул қилиш учун қандайдир аниқ қоида йўқ. Аммо бошқа қўшимчалар билан қабул қиладиган бўлсангиз, уни темир ва рух моддаси билан қўшиш ярамайди. Ушбу элементларни 15 дақиқа фарқ билан қабул қилиш керак. Бу вақтда улар бир-бирига халал бермайди.

B гуруҳи витаминлари
Организмдаги ҳаёт учун муҳим бўлган жараёнларда иштирок этадиган B гуруҳи витаминлари қўшимча энергия билан таъминлайди. Асаб тизими фаолиятини яхшилашда аҳамиятли бўлган ушбу витаминларни нонушта вақти қабул қилиш керак. Бу кун давомида самарали ишлаш ва уйқу билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлмаслигига олиб келади.

Магний, темир ва клетчатка
Ушбу қўшимчаларнинг барини кечаси, уйқудан аввал истеъмол қилиш керак. Гап шундаки, магний сусайтириши мумкинлиги учун уни кун ўртасида қабул қилиш ярамайди. Шу билан бирга, кофеин темирнинг таъсирини кесади, шу сабаб ҳам кун давомида қаҳва ичадиганларга ушбу моддани кечроқ қабул қилиш тавсия қилинади. Катта миқдордаги клетчатка нонушта, тушлик ва кечки овқатдаги озуқа моддаларининг сингишига ёрдам беради.

C витамини
Сувда эрувчан C витаминини куннинг исталган қисмида қабул қилса бўлади, аммо яхши самара бериши учун уни бир стакан сув билан ичиш керак. Шунингдек, темир моддасининг сўрилишини яхшилашини ёдда тутиш, темир танқислиги кузатилганда умумлаштириш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 305
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар