«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:06
ЎЗO‘Z

Австралиялик журналистдан ранжиган хонанда Адель миллион долларлик интервьюдан кетиб қолди

24 ноя, 23:05 2 252 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Австралиялик журналистдан ранжиган хонанда Адель миллион долларлик интервьюдан кетиб қолди Фото: «Lisa»
Британиялик хонанда Аделнинг олти йиллик танаффусдан кейин тақдим қилган «30» альбоми мухлислар қувончига сабаб бўлди. Ушбу альбомдан ўрин олган қўшиқлар у учун алоҳида аҳамиятга эга — улар орқали Адель ажралиши билан боғлиқ кечинмаларини етказишга, ўғлига ота-онаси бошқа бирга эмаслигини англатишга уринган.

Weekend Sunrise кўрсатувининг бошловчиси Мэтт Дорнан Адель билан суҳбатлашиш учун атайлаб Лондонга учиб келди. Журналисти Аделдан интервью олиши учун Австралиянинг Channel 7 канали раҳбарияти миллион долларга яқин маблағ тўлаган. Аммо суҳбат ҳеч қаерда эълон қилинмаган.

Ярим соат давом этган интервью давомида қўшиқчи қаршисидаги журналист унинг янги альбомини эшитмаганидан хабар топган. Дарғазаб бўлган хонанда студияни тарк этишга қарор қилган. Оқибатда Channel 7 журналистни икки ҳафтага ишдан четлаштирган. Адель билан ҳамкорлик қиладиган Sony лейбли эса каналга интервьюни эфирга узатишни тақиқлаган, деб ёзади Daily Mail.

Маълумот учун, Адель ажрашганидан кейин танимайдиган даражада ўзгарган. 45 кило вазн ташлаган хонанда спиртли ичимликлардан воз кечиб, янги ҳаёт бошлаган. Қандай қилиб бу натижага эришгани ҳақида у Опра Уинфрига берган интервьюсида сўзлаб берган. Аввалроқ Аделнинг интервьюсини «Оскар»дан кўпроқ — 9,9 миллион одам томоша қилгани ҳақида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 398
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 328
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 400
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 491
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар