«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:59
ЎЗO‘Z

18 карра жаҳон чемпиони "Пахтакор"нинг машҳур футболчиси ҳақида сўз юритди...

24 ноя, 21:48 2 313 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
18 карра жаҳон чемпиони "Пахтакор"нинг машҳур футболчиси ҳақида сўз юритди... Хабарингиз бор, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида профессионал муайтай кечаси ташкил этилди. Мазкур жанг оқшомида юртимизнинг энг кўзга кўринган вакиллари рингга кўтарилди. Кечанинг фахрий мехмони эса, 18 карра жаҳон чемпиони грециялик Майк Замбидис бўлди. Биз ушбу муайтай оламининг тирик афсонаси билан қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистонга хуш келибсиз!
- Раҳмат. Юртингизда эканлигимдан хурсандман.

- Назаримда илк бор ташрифингиз. Умуман Ўзбекистон хақида таассуротлар қандай эди?
- Албатта, Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман. Қолаверса, ўзбекистонлик кўп спортчиларни биламан.

- Қайси спортчиларимиз?
- Тўғриси, ҳозир исм-шарифлари ёдимда йўқ. Муайтай, К-1 йўналишида бир нечта юқори даражадаги ватандошларингизни жангларини кузатганман.

- Биласизми, Ўзбекистонда таваллуд топган кўплаб греклар кейинчалик Грецияга кўчиб кетишган. Улар орасида энг машҳурларидан бири бизнинг"Пахтакор" ҳамда Греция терма жамоаси собиқ футболчиси Василис Хадзипанагис ҳам бор. У ҳақида билсангиз керак?
- Ҳа, ёнимдаги ҳамроҳим ҳам (Георгиос Скарпотхеос Қўқонда таваллуд топган) Ўзбекистонда туғилган. Тўғриси, сиз айтган инсон ҳақида маълумотга эга эмасман.

- Наҳотки, Грециянинг энг машҳур футболчиларидан бирини танимасангиз?
- Очиғи футболчиларни унчалик танимайман.

- 18 карра жаҳон чемпионисиз, бу фақат муайтай йўналишида эришилган натижаларми?
- Йўқ. К-1 бўйича ҳам бор.

- Фаолиятингизга эътибор қаратсак, россиялик Бату Хасиков билан икки бор тўқнаш келгансиз ва ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учрагансиз. Ушбу рақибингиз сиз учун жуда ноқулаймиди?
- Яхши жангчи. Албатта, спортда ғалаба билан мағлубият доимо, ёнма-ён юради.

- Майк вақт ажрата олганингиздан хурсандмиз. Келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз!
- Раҳмат!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 045
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 712
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар