«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:49
ЎЗO‘Z

Лукас Мандинес: "Ўзбекистонда жанг қилиш муаммо эмас ва мен камарни ўз юртимга олиб кетаман"

19 ноя, 17:13 10 992 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукас Мандинес: "Ўзбекистонда жанг қилиш муаммо эмас ва мен камарни ўз юртимга олиб кетаман" Хабарингиз бор, 20 ноябрь куни "Зор ТВ арена"да U1 промоушени доирасидаги биринчи профессионал муайтай кечаси ташкил этилади. Жанг кечасининг марказий тўқнашувида ҳамюртимиз Жаҳонгир "Жожо" Муҳаммадий словакиялик анчагина жиддий рақиб Лукас Мандинес билан WMC жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

Шунингдек, бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ҳам ўрин олган. Биз ушбу жанг аввалидан словакиялик муайтай устаси билан учрашиб, у билан қисқача сухбатда бўлдик.

- Ўзбекистонга хуш келибсиз!
- Раҳмат.

- Юртимизга илк маротаба ташриф буюришингизми?
- Ҳа, биринчи бор Тошкентда бўлишим. Юртингиз жуда чиройли ва инсонлари мехмондўст экан. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива каби чиройли шаҳарларингиз борлигини ҳам эшитдим. Ўйлайманки, бу сўнги ташрифим бўлмайди.

- Ўзбекистонда мезбон жангчига қарши рингга кўтарилиш, сизга ортиқча босим юкламайдими?
- Йўқ. Мен доимо, ўз юртимдан ташқарида жангларда иштирок этганман ва бу муаммо туғдиради, деб ўйламайман.

- Умуман олганда эришган натижаларингиз биз учун қизиқ?
- Словакия чемпиониман. Яъни, 63.5 кг вазн тоифасида ватанимда биринчи рақамли муайтайчиман. Европа чемпиони ва халқаро турнирларда ғалаба қозонганман.

- WMC жаҳон чемпионлиги учун жанг қилаётган биринчи словакиялик муайтайчимисиз ёки...?
- Йўқ. Аввал ҳамюртим Владимир Моравчик бу чемпионлик камарини қўлга киритган. Ўйлайманки, мен ҳам ушбу натижани такрорлайман.

- Рақибингиз Жаҳонгир Муҳаммадий ҳақида қандай фикрдасиз?
- Чемпионлик камари учун жанг қилиш даражасига етган экан, оддий рақиб эмас!

- Унинг жангларини томоша қилиб, қайсидир маънода ўрганган бўлсангиз керак?
- Албатта, томоша қилдим. Лекин мен барчасини рингда ўйлайман ва қарор чиқараман. Кучли жангчилар билан рақобатга киришиш, менга мотивация беради.

- Демак, жангга руҳий жиҳатдан тайёрсиз?
- Албатта. Жангга тайёрман ва ғалаба қозониб, камарни ўз юртимга олиб кетаман!

- Бизга вақт ажратганингиздан миннатдормиз ва чиройли жанг кўрсатишингизга тилакдошмиз.
- Раҳмат. Эътибор учун хурсандман!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 227
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 118
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар