«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди (видео)

25 окт, 23:20 2 118 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди (видео) Беларусь ва Польша чегарасида 24 октябрь куни кечқурун 60 га яқин ноқонуний муҳожирлар гуруҳи Польшага бостириб кирмоқчи бўлди, тартибсизликларда икки польшалик аскар яраланди. Бу ҳақда Польша чегара хизмати матбуотига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

«Чет элликлар таёқ ишлатган, шунингдек, Польша армияси аскарлари ва чегара хизмати зобитларига тош отган. Аскарлардан бирининг юзига шох билан, иккинчисининг юзига тош билан уришган. Уларнинг иккаласини ҳам Белостокдаги касалхонага етказишга тўғри келган. Уларнинг аҳволи яхши, аллақачон шифохонадан чиқарилди», — дейилади хабарда.

Чегарачилар ҳам енгил тан жароҳатлари олган, улар тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Муҳожирлар Польшага ўтишга муваффақ бўлмаган.
Офицерлар чегарадан ўтганлар орасида симтўсиқни кесган фуқаролик кийимидаги беларуслик аскарларни таниб қолган.

Беларусь ва Европа Иттифоқи мамлакатлари чегарасидаги миграцион инқироз Александр Лукашенконинг Минск энди Европани муҳожирлардан ҳимоя қилмоқчи эмаслигини айтганидан кейин бошланди. Шундан сўнг, оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, беларуслик чегарачилар чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган одамларга жиддий тўсқинлик қилмаслик ҳақида яширин кўрсатма олган.

Хусусан, Литвада баҳордан буён миграция инқирози давом этмоқда. Мамлакатга Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан юзлаб фуқаро — бари Беларусь орқали кириб келмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда, Беларусь—Литва чегараси орқали ўтаётган ноқонуний муҳожирлар оқими 39 баробарга ошган.

Литвада июль ойининг охирида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинганди. Мамлакат Беларусь билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаган. Шунингдек, Литва ҳукумати ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рози бўлган ноқонуний муҳожирларга 300 евродан тўлашга ваъда бермоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар