«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 06:35
ЎЗO‘Z

АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди

24 окт, 18:38 789 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди Фото: AP
Россия аҳолиси АҚШ визасини олиш учун Польша пойтахти Варшавадаги элчихонага мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.

Давлат департаментида АҚШ визасини олишга даъвогарлик қилувчи россияликлар Homeless Nationalities, яъни “Бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилган. Одатда, давлат департаменти бундай тоифага АҚШ дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаган ёки беқарор сиёсий вазиятга эга бўлган давлатлар фуқароларини киритади. Бундай ҳолатларда АҚШ ушбу давлатлар фуқароларини қўшни давлатлардаги элчихоналарига бириктириб қўяди.

Ҳаммаси бўлиб ушбу тоифага 10 та давлат, жумладан Сомали, Венесуэла, Сурия ва Эрон фуқаролари киритилган.

Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 15 апрелда Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритгандан кейин кескинлашди. Ўша куни Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг 10 ходими АҚШдан чиқартириб юборилиши маълум бўлган. 16 апрелда Россия бунга қарши жавоб чоралари кўрган.

30 апрелда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ноиммиграцион ва нодипломатик сафарлар учун визалар беришни тўхтатишини, 12 майдан эса Москва элчихонага хорижликларни ишга ёллашни тақиқлаганидан кейин консуллик хизматлари сонини қисқартиришини эълон қилган.

12 октябрда АҚШ ва Россия ўз элчихоналари фаолиятини тиклаш бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раундини ўтказишга келишиб олган. Вашингтон Москвадан элчихоналардаги ходимлар сонини тенглаштиришни талаб қилмоқда.

Америкалик сенаторларнинг таъкидлашича, айни вақтда Россияда 100 га яқин америкалик дипломат ишлайди, АҚШда эса россиялик дипломатлар сони 400 дан кўпроқни ташкил қилади. “Дипломатик ваколатхоналарда бундай номутаносибликка йўл қўйиб бўлмайди. Шу сабабли Россияда ишловчи америкалик дипломатлар ва АҚШда ишловчи россиялик дипломатлар сонини тенглаштириш учун Россия етарлича виза бериши керак”, деб айтилган мактубда.

Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, АҚШда сенаторлар айтгандагидек кўп сонда россиялик дипломатлар ишламайди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистон 20 йил олдинги давлат эмас – Залмай Халилзод 16 июл, 11:30
  • АҚШ июл охирида Америка визасини сўраган афғонистонликларни эвакуация қилишни бошлайди 14 июл, 22:55
  • АҚШда икки хил рангга эга қисқичбақа ушланди 08 июл, 17:58
  • Сурия ҳарбийлари Американинг учувчисиз учар мосламасини уриб туширди 18 мар, 10:43
  • АҚШнинг Иллинойс штатида нефть ортилган вагонлар ёниб кетди 06 мар, 12:18
  • АҚШлик бева аёлга марҳум эридан гулдаста келди 18 фев, 14:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • А Серия. "Рома" Болоньяда мағлубиятга учради, Шомуродов 38 дақиқа ўйнади 02 дек, 01:43 493
  • Коронавируснинг барча маълум штаммларини таъсирсиз қилувчи антитанача аниқланди 02 дек, 01:39 455
  • Шўрвани рационга киритиш қанчалик муҳим? 01 дек, 23:30 518
  • Виртуал яхта 650 минг долларга сотилди 01 дек, 23:03 520
  • Тошкентда 14 ёшли бола ўзганинг Damas’ини олиб қочаётганида эгаси уни тутиб олди 01 дек, 22:38 540
  • Толиблар ва Эрон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди 01 дек, 22:11 686
  • “Рома”нинг икки футболчисига харидор чиқди 01 дек, 21:50 774
  • Жозе Моуриньога зарбоф чопон ва дўппи кийгизилди 01 дек, 21:25 866
  • Ҳайдовчидан бош кийимига пуфлашни сўраган ЙПХ ходимига чора кўриладими? 01 дек, 21:03 642
  • «Facebook» Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди 01 дек, 20:36 588
  • Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди 01 дек, 20:12 770
  • Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак? 01 дек, 19:46 785
  • Бўлимлар