«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ-10 ҳамкорлари маълум қилинди

23 окт, 20:55 2 091 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ-10 ҳамкорлари маълум қилинди Ўзбекистон билан 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат номи маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкори — Хитой. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 5,4 миллиард долларни (экспорт – 1,8 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) ташкил этган. Кейинги ўринда 5,1 миллиард доллар (экспорт – 1,5 миллиард, импорт – 3,6 миллиард) савдо айланмаси билан Россия қайд этилган. Кучли учликни Қозоғистон 2,8 миллиард доллар (экспорт – 840 миллион, импорт – 2 миллиард) билан якунлаган.

Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллаган:
Туркия (савдо айланмаси – 2,4 миллиард, экспорт – 1,3 миллиард, импорт – 1,2 миллиард доллар);
Жанубий Корея (савдо айланмаси – 1,4 миллиард, экспорт – 37 миллион, импорт – 1,3 миллиард доллар);
Қирғизистон (савдо айланмаси – 682 миллион, экспорт – 562 миллион, импорт – 120 миллион доллар);
Германия (савдо айланмаси – 560 миллион, экспорт – 45 миллион, импорт – 515 миллион доллар);
Туркманистон (савдо айланмаси – 491 миллион, экспорт – 137 миллион, импорт – 354 миллион доллар);
Афғонистон (савдо айланмаси – 489 миллион, экспорт – 487 миллион, импорт – 2 миллион доллар);
Украина (савдо айланмаси – 451 миллион, экспорт – 142 миллион, импорт – 309 миллион доллар).

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил дастлабки 9 ойи учун Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлари маълум қилинганди. Ундан ҳозирги рейтингда мавжуд бўлмаган Тожикистон ҳам ўрин олган эди. Айни дамда унинг ўрнида топ-10 таликдан Украина жойлашган.

Ўзбекистоннинг 2021 йил январь–сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 28,2 миллиард долларга тенг бўлган. Бунда экспорт – 10,3 миллиард, импорт – 17,9 миллиард, пассив ташқи савдо баланси – 7,6 миллиардни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 800 миллион долларга ошган. Ўшанда ташқи савдо айланмаси 27,4 миллиард долларни ташкил этганди. 2019 йилда бу кўрсаткич 31,1 миллиард долларни кўрсатган. Бу 2020 йилга нисбатан 3,7 миллиард долларга, 2021 йилга нисбатан 2,9 миллиард долларга кўп.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 82
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 94
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 91
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар