«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 03:38
ЎЗO‘Z

«Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари

23 окт, 14:50 612 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари Фото: ТИВ ахборот хизмати
Халқаро медиа-ҳоллда «Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди.

«Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи бизда кўриб чиқилмаяпти. Биз фақатгина Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш орқали инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш масалалари бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Биз бу мамлакатда барча халқлар ва миллатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолатда, демократик тамойилларга риоя қиладиган, қўшни давлатларга таҳдид солмайдиган ягона ҳукумат тузилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу Афғонистоннинг Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятга интеграция бўлишида муҳим омилдир. Ҳозирда қўшни мамлакатлар билан Афғонистонга қандай ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз ва бу долзарб минтақавий масалалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро боғлиқлик масалаларига тўхталиб ўтадиган бўлсам, яқинда Тошкентда ҳам шу мавзуда халқаро конференция ташкил этилди, Покистон билан ҳаво қатновлари тикланди, 20та чартер рейслар билан 9 мингдан ортиқ покистонлик саёҳатчилар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ўзаро боғлиқлик муаммоларини қадамма-қадам ҳал қиляпмиз
», деди Фурқат Сиддиқов.

Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтганди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон элчиси Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди 02 окт, 22:45
  • Бош прокурор ва Ички ишлар вазири айни пайтда Қаршида 19 авг, 10:40
  • Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлашувлар учун янги платформа ташкил этади 16 июл, 14:39
  • Халқаро конференция сабаб Тошкент маркази вертолётдан назорат қилинмоқда 15 июл, 18:04
  • Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда» 07 сен, 15:33
  • Кузда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун... 23 авг, 20:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учинчи жаҳон урушини тўхтатиб турган рус қуроли 28 ноя, 00:20 331
  • Австрияда ўн минглаб одамлар мажбурий эмлашга қарши намойишга чиқди 27 ноя, 23:56 263
  • Ўзбекистондан Россияга ишга бориш учун 5 минг киши танлаб олинди 27 ноя, 23:30 347
  • Келаси йил Суперлигада жамоалар сони 16 та бўладими? ЎФА бу борада расмий баёнот билан чиқди 27 ноя, 23:08 396
  • Ўзбекистон автомобиллари асосан Қозоғистонга сотилаётгани маълум бўлди 27 ноя, 22:50 448
  • Тошкент вилоятида 8 йил олдин бедарак йўқолган қиз жасади топилди 27 ноя, 22:22 512
  • Салбий роллари билан машҳур бўлса-да, қалби меҳрга тўла ҳинд актёри — Шакти Капур ҳақида 27 ноя, 21:48 466
  • Алиев ва Пашинян Сочида чегара делимитацияси учун комиссия тузишга келишди 27 ноя, 21:21 363
  • Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" 27 ноя, 21:00 394
  • Улуғбек Бақоев тарихий натижа ҳақида нималар деди? 27 ноя, 20:40 436
  • Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." 27 ноя, 20:29 341
  • Виктор Кумиков: "Мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик" 27 ноя, 20:26 343
  • Бўлимлар