«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:04
ЎЗO‘Z

Кузда вазн тўплашга сабаб бўладиган ҳолатлар

23 окт, 12:46 2 192 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кузда вазн тўплашга сабаб бўладиган ҳолатлар Фото: Getty Images
Кунлар қисқа ва совуқ бўлгани, мевалар кам ейилгани ҳисобига кузда организм одатдагидан кўпроқ стрессни бошдан кечиради. Калория кам сарфлангани ва жисмоний фаоллик етишмагани учун эса килолар ортиқча тўплана бошлайди.

Стресснинг ортиши
Куз фасли аксарият ҳолларда кўплаб учрашув, тадбир, битирилиши керак бўлган ишлар, сафарларга тўла бўлади. Бошқача айтганда совуқ келиши, авитаминоз туфайли организм бошдан кечирадиган стресс ортади. Молекуляр биокимё журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, айнан куз фаслида кўп овқатланамиз ва стрессни ҳис қилганда носоғлом маҳсулотларни истеъмол қиламиз.

Стрессни қандай камайтириш мумкин?
Спорт, сайр қилиш, шунингдек, медитация ва нафас машқлари стресс гормони кортизолни камайтиради.

Ҳавонинг совиши
Совуқ кунларда киши одатдагидан кўпроқ ухлайди. Умумий фаоллик камайишини ҳисобга олмаганда бу саломатлик учун фойдали. Ҳаммада ҳам ёмғирли об-ҳаво шароитида. Очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш истаги пайдо бўлавермайди. Фаолликнинг камайиши калория кам сарфланаётганини билдиради.

Совуқ ҳароратли кунларда қандай қилиб фаолликни сақлаб қолиш мумкин?
Очиқ ҳавода жисмоний машқлар бажаришни яхши кўрсангиз, кийимни тўғри танлашга ҳаракат қилинг. Ё бўлмаса, машғулотларни онлайн томоша қилиш орқали бажаришингиз мумкин. Бунинг учун телефонингизга махсус иловани юклаб олсангиз бўлади.

Овқатланишга эътибор беринг
Куз мазали қаҳва, қиёмли пончик, иссиққина шўрва ва гўштли рагуни истеъмол қилиш учун айни муддао. Қолаверса, руҳиятдаги ўзгариш сабаб ширинликка мойиллик ҳам доимий равишда кузатилиши мумкин.

Қандай қилиб тансиқ кузги таомни саломатликка зарар етказмасдан туриб, мириқиб истеъмол қилса бўлади?
Энг асосий тавсия — ҳар нарсада меъёрни билиш. Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг, кўкатларни ейишни канда қилманг. Порцияни камайтириш ҳам яхши самара беради. 2020 йил Овқатланиш ахлоқи ва жисмоний фаоллик халқаро журналида эълон қилинган тадқиқотда, ликопча ва порция одатдагидан камроқ бўлганда иштирокчилар камроқ калория тўплагани маълум қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 315
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 322
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 351
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар