«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 03:44
ЎЗO‘Z

Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди?

23 окт, 11:16 2 576 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақат Элдор мардлик қилди. “Будё-Глимт” футболчилари нега Шомуродовдан ҳайратга тушди? УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида “Рома”ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкин учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ўзини тутиши уларни ҳайратга солганини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, бу учрашув норвегияликлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ўтган йили илк маротаба Норвегия чемпионлигини қўлга киритгани учун УЕФА таснифидаги мусобақада биринчи бор қатнашаётган ушбу жамоа ўзгача иштиёқ билан тўп сурмоқда.

Ўйин олдидан ҳамма “Рома”нинг ғалабасини кутган эди. Римлик футболчиларнинг ўзи ҳам, бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам ўз кучига ишонгани табиий. Йўқса, португалиялик мутахассис ўйинда захира футболчиларини илк дақиқалардан ўйнатмас эди ва учрашувга жиддийроқ эътибор қаратарди.

Футболдан кўра қишки спорт турлари анча оммалаш мамлакат вакилини қудратли “Рома”ни парчалаб ташлаши бир қарашда ақлга сиғмайдиган ҳолат. Жозе Моуриньо узоқ йиллардан бери мураббийлик қилаётган бўлса, у бошқарган бирорта жамоа шу кунгача олтита тўп ўтказмаганди. Бу мағлубият Моуриньо ва “Рома” репутациясига жиддий зарба бўлди.

Жамоани қўллаш учун Норвегиягача келган садоқатли мухлислар билан ҳам муносабат бузилди. Улар бу муваффақиятсизликни ҳазм қила олмади ва футболчиларнинг узрини қабул қилмади.

Шу боис, “Рома” футболчилари қақшатқич мағлубиятни жуда оғир қабул қилди. Кайфият йўқ, ҳаммаси ғазабда, аламзада. Мезбонлар эса, атиги 45 минг аҳолиси бор Будё шаҳарчасига келган биринчи машҳур клуб вакилларидан эсдалик олиш илинжида. Бироқ, меҳмонлар шу куни ғолиб томон билан футболка алмаштирмади.

Фақатгина Элдор Шомуродов мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик эканини намойиш қилди.

- Элдор Шомуродовга алоҳида раҳмат айтамиз. Ўйиндан кейин ўзини жуда муносиб ва ҳурматга лойиқ тутди. Йигитларимиз “Рома”нинг кўп футболчилари билан футболка алмаштиришни истаган эди. Лекин бунақа натижадан кейин уларни бунга кўндиришнинг имкони бўлмади. Мен Элдорнинг олдига келиб, у билан гаплашдим ва у футболчиларимизга бир нечта футболка олиб чиқиб берди, - дейди Никита Хайкин.

Дарҳақиқат, Шомуродов билан ишлаган мураббийлар, футболчилар, мутахассис, ҳамюртимиз билан мулоқотда бўлган журналистлар унинг профессионал жиҳатларидан ташқари, инсонийлик фазилатлари, одоб-ахлоқи, хулқи, ўзини тутиши, меҳнаткашлиги, камтаринлигини ҳам алоҳида эътироф этишади.

Рақиб дарвозабонининг гапларидан Шомуродов Норвегиядаги муваффақиятсизликдан сўнг ҳам ўзининг энг яхши тарафларини кўрсата олгани аҳамиятлидир. Бу халқимизга хос тарбия маҳсулидир.

Норвегияликлар бу учрашувни узоқ вақт эслаб юради. Бироқ, футбол ўз йўлига. “Будё-Глимт” футболчилари эса ўзбек йигитининг мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, ўзларига қилган дўстона муносабатини ҳеч қачон унутмайди. Элдор ўз хатти-ҳаракатлари орқали ўзбек халқининг бағрикенлигини намойиш қилди ва норвегияликларнинг эътибори, эътирофи ва эҳтиромини қозонди.

Омадингни берсин, Шома!



Мавзуга оид янгиликлар
  • "Верона" - "Рома" учрашувида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 сен, 15:30
  • Моуриньо Элдор Шомуродовга бир сўз билан юқори баҳо берди 10 сен, 15:01
  • "Рома" бош менежери: "У Моуринью истаган сифатларга эга, уни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз" 03 авг, 10:01
  • УЕФА Украина терма жамоаси либосидаги шиор олиб ташланишини талаб қилди 10 июн, 19:19
  • Португалиялик мутахассис Тошкентнинг «Локомотив»ига бош мураббий бўлади 07 янв, 21:45
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учинчи жаҳон урушини тўхтатиб турган рус қуроли 28 ноя, 00:20 331
  • Австрияда ўн минглаб одамлар мажбурий эмлашга қарши намойишга чиқди 27 ноя, 23:56 263
  • Ўзбекистондан Россияга ишга бориш учун 5 минг киши танлаб олинди 27 ноя, 23:30 347
  • Келаси йил Суперлигада жамоалар сони 16 та бўладими? ЎФА бу борада расмий баёнот билан чиқди 27 ноя, 23:08 396
  • Ўзбекистон автомобиллари асосан Қозоғистонга сотилаётгани маълум бўлди 27 ноя, 22:50 448
  • Тошкент вилоятида 8 йил олдин бедарак йўқолган қиз жасади топилди 27 ноя, 22:22 512
  • Салбий роллари билан машҳур бўлса-да, қалби меҳрга тўла ҳинд актёри — Шакти Капур ҳақида 27 ноя, 21:48 466
  • Алиев ва Пашинян Сочида чегара делимитацияси учун комиссия тузишга келишди 27 ноя, 21:21 363
  • Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" 27 ноя, 21:00 394
  • Улуғбек Бақоев тарихий натижа ҳақида нималар деди? 27 ноя, 20:40 436
  • Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." 27 ноя, 20:29 341
  • Виктор Кумиков: "Мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик" 27 ноя, 20:26 343
  • Бўлимлар