«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:14
ЎЗO‘Z

«Бу – туркий дунёга очиқ таҳдид!» – Президент Эрдўғон оғриқли муаммони кўтарди

23 окт, 10:48 2 350 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу – туркий дунёга очиқ таҳдид!» – Президент Эрдўғон оғриқли муаммони кўтарди Фото: AA
Назоратдан чиқиб кетган ижтимоий тармоқлар дунё давлатлари тинчлиги ва миллий хавфсизлигига таҳдид туғдирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда 22 сентябрь куни бошланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларнинг медиафоруми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида гапирган.

Туркия раҳбари ўз нутқида туркий ва мусулмон дунё ўлкалари медиамаконда дуч келаётган жиддий хатарларга эътибор қаратган.

«Ижтимоий тармоқлар кенг тарқалган бугунги даврда бутун инсоният қаторида биз ҳам ахборот хуружларига нишон бўлмоқдамиз. Дунё бўйлаб миллионлаб кишилар сохта ва янглиш янгиликлардан азият чекмоқда, битмас маънавий жароҳат олмоқда», – дейди Р.Т.Эрдўғон.

Таъкидланишича, бирор бир мамлакат рақамли фашизмдан ўзини омонда дея олмайди. Негаки, назоратдан чиқиб кетган ахборий макон демократиянинг ўзига ҳам таҳдид солаётир.

«Туркий олам рақамли фашизмдан ташқари халқаро оммавий ахборот воситаларининг иккиёқлама стандартларидан ҳам зиён кўрмоқда. Тоғли Қорабоғдаги 44 кунлик уруш пайтида намоён бўлган иккиюзламачилик мамлакатларимиз учун муҳим масалани кун тартибига чиқарди. Ушбу уруш даврида арман армиясининг хунрезлиги, тинч аҳоли устига баллистик ракеталар йўллагани ёритилмади. Матбуот эркинлиги ва холислигини байроқ қилиб келган халқаро ОАВ Арманистон расмий ахборот агентлиги вазифасини ўтади. Қорабоғ урушида бизнинг мамлакатлар, туркий олам ҳақидаги ҳақиқатлар яна яширилди. Бу биринчи ва охирги ҳолат эмас», – дейди мезбон давлат раҳбари.

Туркия президенти девони жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси томонидан ташкил этилган, «Илдизлари мустаҳкам тарих, кучли келажак» шиори остида ўтаётган медиаанжуман иштирокчиларига мурожаатда аччиқ тажрибадан тўғри хулоса чиқариш муҳимлиги қайд этилди. Президент Эрдўғонга кўра, туркий дунё ўлкалари ОАВ, дезинформация, ахборий хавфсизлик каби соҳаларда ҳам ҳамкорликни кучайтириши, ахборот маконини хорижликларга қўшқўллаб топшириб қўймаслиги лозим.

Кейинги йилларда дунё миқёсида ахборий хуружлар, жумладан, муқаддас динни ёмонотлиққа қилишга уринишлар авж олмоқда. Мусулмон оламида етакчи давлатлардан бири саналган Туркия раҳбарияти бунга қарши курашиб келмоқда.

Президент Эрдўғоннинг яқинда чоп этилган «Дунё адолатлироқ бўлмоғи мумкин» (Daha Adil Dünya Mümkün) деб номланган китобида ҳам дунё бўйлаб кузатилаётган адолатсизлик, миграция инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, сиёсий мунофиқлик каби иллатлар хусусида сўз юритилади. Қайд этилишича, бугун инсоният учун сув билан ҳаводек зарур қадрият бу – адолатдир.

Бундан бир йил аввал, 2020 йил октябрь ойида президент Эрдўғон Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг ислом дини хусусидаги баёнотига ҳам кескин танқидий муносабат билдирганди. Франция етакчиси ислом дини бутун дунёда инқирозни бошдан кечираётгани, «ислом сепаратизми» ҳақида мунозарали фикрлар айтган эди. Туркия раҳбари ислом инқироз ҳолатида деган иддаони ҳурмат чегараларини бузиш, очиқ провакация деб баҳолаган. У, айни чоқда, айрим Ғарб мамлакатларида ирқчилик ва исломофобия давлат томонидан ҳимоя қилинаётганини хавотирли ҳол ўлароқ қайд этган.

Аввалроқ расмий Анқара Янги Зеландиядаги масжидга ҳужум уюштирилган 15 март санасини Исломофобияга қарши халқаро бирдамлик куни деб эълон қилишни таклиф этган.

С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар