«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2021, 10:43
ЎЗO‘Z

«Ташқи сиёсатимизнинг оғриқли масалалари ўртага ташланди» — эксперт партиялараро баҳс ҳақида

23 окт, 09:25 771 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ташқи сиёсатимизнинг оғриқли масалалари ўртага ташланди» — эксперт партиялараро баҳс ҳақида Бугунги кунда Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги энг қизғин баҳс ва мулоҳазаларга сабаб бўлаётган воқеа президент сайлови масаласи ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон марказий телеканалларда илк бор ўзига хос форматда ташкил этилган теледебатлар ҳақида тўхталсак. Ушбу масалани сиёсий фанлар доктори, профессор Ойбек Сирожов билан таҳлил қилсак.

– Ҳурматли Ойбек Очилович, аввало, бу галги сайловда партияларнинг иштироки ҳақида тўхталсак.
– Мамлакатимиз сиёсий партиялари фаолиятидаги янгиланишлар уларнинг ғоявий-мафкуравий йўналишидаги фаолиятида, яъни дастурларида ҳам намоён бўлаётганини алоҳида қайд этиш мумкин. Олдинги сайлов кампанияларидан фарқли ўлароқ, бу сафар сиёсий партияларнинг мамлакатимиздаги муҳим ва долзарб ҳисобланган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан бир қаторда, ташқи сиёсат ва хавфсизлик масаласида ҳам ўзига хос позицияларини қайд этганликларини кузатиш мумкин.

– Ташқи сиёсат ва хавфсизлик мавзусидаги партиялар ўртасида ташкил этилган теледебат ва унинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида тўхталсангиз.
– Мен ўзига хос форматдаги илк теледебатларни қизиқиш билан кузатдим. Ўтказилган теледебатлар таҳлили асосида қуйидагиларни қайд этиш мумкин.

Биринчидан, теледебатнинг муҳокама мавзуси бугун жамиятни кўпроқ қизиқтирадиган ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасига бағишлангани эътиборли ва бу борада вакиллар ўзига хос ёндашувларни илгари суришди. Теледебатда юқоридаги масалалар бўйича партиялар вакиллари ўз позицияларини намоён этдилар. Айрим ёндашувлар баҳсли бўлса-да, муҳими, уларда ранг-баранглик намоён бўлди.

Иккинчидан, ташқи сиёсатимизнинг оғриқли – Марказий Осиёда ҳамкорлик, Афғонистон масалалари ўртага ташланди. Бу муаммоларни бартараф этиш борасида партияларнинг позициясига ойдинлик киритилди.

Учинчидан, теледебатда қарама-қарши ёндашувлар, тортишувлар ҳам бўлди. Бу яхши, қолаверса, бунда шарқона босиқлик асосида амалга оширилиши таҳсинга сазовор.

– Энди бевосита теледебатда партияларнинг иштироки, асосан, ташқи сиёсат қисмини муҳокама қилсак. Теледебатдаги чиқишлардан келиб чиқиб, партиялар кесимида масалага ёндашсак. Аввало, Экологик партия вакилининг чиқиши ҳақида тўхталсак.
– Теледебатни биринчи бўлиб партияларнинг рўйхатга олинганидан келиб чиқиб, Экологик партия вакили бошлаб берди.

Экологик партиянинг президентликка номзоди вакили чиқишида ташаббусларнинг янгилиги, долзарблиги каби ижобий хусусиятлари баробарида, уларнинг бир қатор камчиликлари ҳам мавжудлиги намоён бўлади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсатини экологик муаммолар ракурсида ёндашиб, Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёларнинг сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, трансчегаравий муҳофаза этилаётган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратишни илгари сурди.

Биринчидан, «Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёларнинг сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, трансчегаравий муҳофаза этилаётган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратиш», деган тезисига муносабат билдирадиган бўлсак.

Иккинчидан, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги «Трансчегаравий ҳамкорликда маҳаллий вакиллик органларининг ролини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ушбу масалалар ўз ечимини топган.

Учинчидан, ушбу банддаги «трансчегаравий муҳофаза этилаётган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратиш», деган таклифни билдириш учун, аввало, қўшни давлатларнинг фикрлари олинганми, ўрганилганми ёки улар билан муайян келишув борми, деган саволлар пайдо бўлади.

Тўртинчидан, Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёларнинг сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича номзодда ёки Экологик партия фаолларида аниқ чора-тадбирлар режаси бўлса, нур устига аъло нур бўлар эди. Акс ҳолда, шундай ажойиб таклиф қуруқ гапдан иборат бўлиб қолади.

– Шу ўринда ХДП вакилининг чиқишларини ҳам таҳлил қилсак.
– Юқоридаги масалани ХДП вакили чиқишлари доирасида таҳлил қилсак, аввало вакил «Минтақавий барқарор ижтимоий ривожланиш, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ҳамда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш» ташаббусини илгари сурди.

Биринчидан, «минтақавий барқарор ижтимоий ривожланиш», деган жумланинг асослари мавжудми, умуман олганда, бундай тушунча ўзи борми, бу борада минтақа даражасида муайян келишувлар борми, деган ўринли саволлар пайдо бўлади ва ушбу таклифни илгари суриш асносида юқоридаги саволларга муайян даражада жавоб берган ҳолда ёндашилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Иккинчидан, таъкидлаш жоизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан етарлича олиб борилмоқда. Жумладан, 2020 йилда Ўзбекистон ушбу ташкилотга раислик қилди. Агар бу борада маълум камчиликлар бўлса, унинг ечими билан боғлиқ конкрет механимларни кўрсатиш мақсадга мувофиқ эди.

Ёки Марказий Осиё минтақасида ҳамкорлик масаласида у ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши экани эътироф этилиб, амалда ҳукуматнинг бу борадаги сиёсатини қўллаб-қувватлади.

– Учинчи бўлиб чиқиш қилган ЎзЛиДеП вакили чиқишларини қандай баҳолайсиз?
– ЎзЛиДеП вакили Марказий Осиё минтақаси миқёсидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишни илгари сурди. Ҳозиргача эришилган ютуқлар олға сурилди.

Шу билан бирга, бугун ягона минтақавий институт Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви фаолиятини такомиллаштириш орқали ҳамкорлик жараёнларини кучайтириш масаласига эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ёки Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси вакили партия дастуридан жой олган Афғонистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда кўприк сифатидаги ролини юқори баҳолаш, ушбу қўшни мамлакатнинг катта иқтисодий ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш бутун минтақа давлатлари манфаатларига мос келишини қайд этиб ўтганда яхши бўларди.

– Энди «Миллий тикланиш» демократик партияси вакилининг чиқишларига ўтсак.
–«Миллий тикланиш» демократик партиясининг вакили чиқишларида Ўзбекистон ташқи сиёсатида энг муҳим устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё мамлакатлари эканини эътироф этди. Шу билан бирга, минтақа давлатлари билан ҳамкорликда қатъий позицияда туришни илгари сурди. Назаримда, вакил минтақадаги сув ва чегара муаммоларини ҳал қилишда қатъий позиция масаласини назарда тутаётган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам сиёсий нуқтаи назардан қатъий позиция билан минтақавий ҳамкорлик бир-бирига сиғишмайдиган ёндашувлар ҳисобланади. Қолаверса, биз 25 йил мобайнида айнан қатъий позицияда туриб нимага эришдик? Фақат конфронтация, узоқлашиш содир бўлди.

Ёки Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни фаоллаштириш ташаббусига тўхталсак. Бундай ёндашув янгилик эмас.

Биринчидан, «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги қонун (26.05.2000 йил) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида (28.01.2019 йил) Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш масалалари белгиланган. Юқоридагиларга асосан ҳукумат томонидан ҳам Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Бундан ташқари, халқаро ташкилотга аъзо бўлишни тезлаштириш фақат Ўзбекистонга боғлиқ эмас.

Ёки «Миллий тикланиш» демократик партияси вакилининг хориждаги ватандошларнинг имкониятларидан, салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласи, бир томондан, жалб қилувчи янгилик, иккинчи томондан, бу борада амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган. 2018 йилда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонида Ташқи ишлар вазирлигининг Хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими ташкил этилган ёки «Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғриси»да Президент қарори асосида шундай фонд ташкил этилган (11.08. 2021 йил) ва у фаолиятини бошлаган.

– Сўнгги ўринда чиқиш қилган «Адолат» социал-демократик партиясининг президентликка номзодининг вакили чиқишини таҳлил қилсак.
– Ушбу партиянинг вакили «Тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсат: миллий манфаатлар устуворлиги»ни илгари сурди. Бу таклифларнинг ижобий хусусиятлари билан бир қаторда, уларнинг салбий жиҳатларини ҳам кўрсатиб ўтиш лозим бўлади.

Энди навбатдаги тезис «Тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсат: миллий манфаатлар устуворлиги, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятига интеграциясини янада чуқурлаштириш», деган чиқишини таҳлил қилсак:

биринчидан, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятига интеграцияси фаол тарзда олиб борилмоқда. Илгари сурилган ушбу таклиф бўйича ишлар мамлакатимизда аллақачон олиб борилмоқда;

иккинчидан, Ўзбекистонда узоқ ва яқин хорижий мамлакатлар билан икки томонлама манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ривожланган давлатлар билан замонавий технологияларни ўзлаштириш борасида ҳамкорлик ва уни ўринли асослаши диққатга сазовор.

– Теледебат ҳақида хулосаларингизни ҳам ўртоқлашсангиз.
– Хуллас, дебатлар ҳақида шуни таъкидлаш мумкинки, бу йилги сайловолди жараёнларининг энг кулминацион нуқтаси бу партиядан номзодлар вакиллари иштирокидаги теледебатлар бўлди. Дебатларда сайлов жараёнлари ва сиёсий партияларнинг фаолияти очиқлиги намоён бўлди. Дебатлар партиялар халқаро сиёсатга ёндашувларининг хилма-хиллиги, ташқи сиёсат масаласини партиялар томонидан тенглик асосида муҳокама қилинишини партияларнинг сиёсий маданиятининг юқорилигини тасдиқлади ҳамда ўта нозик, муҳим масалаларни очиқ ва эркин муҳокама қила олишларини намойиш этди. Ўз навбатида, ташқи сиёсат масаласида партиялар томонидан турли хил ёндашувлар мавжудлиги кузатилди.

– Келгусида бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш борасида нималарга эътибор бериш лозим деб ҳисоблайсиз.
– Кейинги дебатларда инобатга олиш нуқтаи назардан қуйидагиларни қайд этиш мумкин.

Биринчидан, партиялар ўртасида ҳам ўзаро савол-жавобни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эди. Бу баҳснинг қизишига сабаб бўларди. Масалан, биз юқорида қайд этган камчиликларни улар ўша жараённи ўзида ўртага ташлаши, асослаб бериши мумкин эди.

Иккинчидан, ташқи сиёсат ва хавфсизлик масаласи жуда катта мавзу. Масалага чуқурроқ ёндашув учун ташқи сиёсат ва хавфсизлик масаласини иккига ажратиб, дебат ташкил этилганда янада қизиқарлироқ бўлган бўларди.

Учинчидан, теледебатда замонавий технологиялардан фойдаланиш, масалан, телеаудиториянинг чиқишларга баҳосини намойиш қилиб бориши курашни янада қизиқарлироқ қилган бўларди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон элчиси Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди 02 окт, 22:45
  • Раққоса Ирода Исмоилова турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани ва бунга сабаб бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди 04 мар, 14:30
  • Бош вазир ўринбосари президент билан мажлисда амалдорлар тинимсиз ёзиши ҳақида 03 фев, 15:45
  • Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди 14 апр, 14:00
  • Ўзбекистонда аналог ТВ ўчирилмоқда, рақамли ТВга уланмаганлар нима қилиши керак? 24 янв, 22:20
  • “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Мулоқот вақти” кўрсатуви жонли кўрсатилади 03 авг, 20:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди 05 дек, 10:16 0
  • Ўзбекистон 10 ойда 46 та давлатга 153 млн долларлик узум экспорт қилди 05 дек, 09:49 82
  • Битта гол уриш учун Месси рақиблар дарвозаси томон нечта зарба йўллаган? 05 дек, 09:23 148
  • "Реал" Винисиус ва Йовичнинг голлари эвазига ғалаба қозонди 05 дек, 09:00 226
  • "Интер"га учралган мағлубиятдан сўнг Моуриньо ҳужумдаги шогирдларини танқид қилди 05 дек, 08:33 299
  • Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Бетис»га ютқазди 05 дек, 08:15 275
  • Ўзбекистонда ноябрь ойида ўрнатилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди 05 дек, 07:52 354
  • АКТ вазири Қозоғистон компанияларига таклиф билан чиқди 05 дек, 07:00 443
  • "Пахтакор" мураббийи учун бугунги финал жамоадаги охирги ўйинми? - Питер Хюистра 05 дек, 02:20 679
  • Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди 05 дек, 00:45 757
  • "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади 05 дек, 00:42 817
  • Сапёрлар Эрдўған иштирокидаги митингда портловчи қурилмани йўқ қилди 05 дек, 00:37 720
  • Бўлимлар