«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:00
ЎЗO‘Z

Қўшиқлари билан миллионлаб қалбларни забт этган турк хонандаси Тарканнинг ҳаёти ва ижод йўли (фото)

18 окт, 22:11 3 246 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўшиқлари билан миллионлаб қалбларни забт этган турк хонандаси Тарканнинг ҳаёти ва ижод йўли (фото) Фото: «Домашний очаг»
Ширали овози, маҳорати ва ташқи кўриниши билан мухлислар қалбидан жой олган турк хонандаси Таркан 17 октябрь куни 49 ёшни қаршилади.

Хонанда 1972 йилда келиб чиқиши турклардан бўлган Германиядаги кўп фарзандли оилада дунёга келган. Онаси Неше унга ҳомиладорлик вақтида автоҳалокатга учраб, бир ой давомида комада бўлган. Боланинг ҳаёти хавф остида деб ҳисоблаган шифокорлар ҳомилани олдириб ташлашни маслаҳат берган. Аммо отаси Алибей бошида юлдузи бор болакайни тушида кўриб, нима бўлса ҳам ўғли дунёга келиши керак деб ҳисоблайди. Шифокорларнинг хавотирига қарамай бола соғлом туғилади. Онасининг сўзларига кўра, Тарканнинг йиғиси кучлилигидан ҳамширалардан бири уни келажакда хонанда бўлишини тахмин қилган, ҳатто. Болакайга Ҳусаметин Таркан деб исм қўйилади. Ҳусаметин «ўткир қилич» маъносини англатади.

Фото: «Домашний очаг»
Онаси томонидан Тарканнинг қўшиқчи қариндошлари бисёр бўлган, хонадонларида эса ҳамиша мусиқа янграб турган. Шунинг таъсирида бўлса керак, ёш Тарканда санъатга қизиқиш пайдо бўла бошлаган ва ота-онаси ўғлининг мусиқа борасидаги қобилиятига эътибор бермай қолмаган. Уни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йўналишда таълим олишини маъқул деб билишган. 1986 йил Германиядан Истанбул яқинидаги Карамурсел шаҳрига кўчиб келганидан кейин Таркан мусиқа билан шуғуллана бошлаган.

Фото: «Домашний очаг»
18 ёшида Истанбул томон йўл олган бўлажак хонанда муҳандисликка ўқимоқчи бўлади. Аммо нима ҳам бўлади-ю мусиқий академияга қабул қилинади. Моддий етишмовчилик сабаб чойхона, ресторан ва тўйларда ишлаб пул топишига тўғри келади. Академияни 1992 йилда тамомлайди. Бу вақтда курсдоши Алпай Алдин билан бирга биринчи альбом устида ишлай бошлайди. У мусиқани Алпай эса сўзларини ёзади. 1992 йилда «Яна сенсиз» номли илк альбомини тақдим қилади. Унда туркча миллий ва европача поп мусиқани ўзида мужассам қилгани унинг машҳурликка эришишига сабаб бўлади. Альбом 700 минг нусхада сотилади, Таркан эса юлдузга айланади.

Фото: «Домашний очаг»
Забт этилган Истанбул, Нью-Йорк ва Европа
1994 йилда иккинчи «Ажойибсан» номли альбомини тақдим қилади. Ундан Сезен Аксу томонидан ёзилган иккита қўшиқ ўрин олган. «Ҳепси Сенинми?!», «Мама Шикадам» сингари қўшиқлар нафақат Европа, балки Ўзбекистонда ҳам машҳурликка эришган. Муваффақиятга эришганидан кейин Таркан Америкага жўнаб кетган. У ерда Нью-Йорк коллежида ўқиш билан бирга инглиз тилини мукаммал ўрганмоқчи бўлади. Фурсатдан фойдаланиб инглиз тилидаги илк альбоми тайёрлашга киришади, аммо тақдир тақозоси билан ушбу ижод маҳсули 10 йил ўтибгина тақдим қилинади. Хонанда АҚШдан қайтганидан кейин Европани забт этишга киришади.

Фото: «Домашний очаг»
1997 йилда учинчи «Ўлурум сана» альбоми тақдим қилинади. Альбом Европа ва Мексикада машҳурликка эришади. 90 йиллар охирида Таркан «Энг муваффақиятли турк санъаткори» сифатида World Music Awards мукофотига сазовор бўлади, Universal Music Group билан шартнома имзолайди.

Ҳарбий хизмат, вилладаги ҳаёт

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»
Таркан ҳарбий хизматга унчалик ошиқмаган. Аммо бахтсиз тасодиф у учун айни муддао бўлган. 1999 йил Туркиянинг Измир шаҳрида кучли зилзила содир бўлган. Унинг оқибатларини бартараф қилиш учун ҳукумат томонидан махсус қонун қабул қилинган. Унга кўра армияда хизмат қилиш 6-12 ойдан 4 ҳафтагача қисқартирилган. Бунинг учун жабрдийдалар учун очилган фондга 16 минг доллар миқдорда маблағ хайрия қилиш керак бўлган. Таркан бу имкониятдан самарали фойдаланган. У шунчаки керакли маблағни тўлашнинг ўзи билан чекланмаган, армияга кетишдан олдин Истанбулда хайрия концерти берган. Таркан мусиқий карьерасини давом эттириш билан бирга реклама бизнесида ҳам ўзини синаб кўради. 2001 йилда у Pepsi’нинг Туркиядаги юзи бўлди.

2002 йилги жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоаси учун «Bir Ölürüz Yolunda» номли қўшиқ куйлаган. Кейинроқ ўз номи билан аталган косметик брендга асос солган. Сўнгги «10» номли альбоми 2017 йилда тақдим қилинган.

Фото: «Домашний очаг»
2016 йилда Таркан 5 йилдан буён муносабатда бўлган Пинар Дилек билан турмуш қурган. Таркандан 14 ёш кичик бўлган қиз унинг ашаддий мухлисаларидан бири бўлган.

Фото: «Домашний очаг»
2018 йилда у Instagram саҳифасига янги туғилган қизи Лиянинг суратини жойлаган.

Фото: «Домашний очаг»
Оталик бахтидан масрур хонанда бугунги кунда Истанбулдаги вилласида оиласи билан бирга ҳаёт кечиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 409
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 332
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 408
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 494
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар