«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 15:25
ЎЗO‘Z

Кўп қаватли уйларнинг «подвал»ларида бизнес қилишга рухсат берилди

18 окт, 21:11 701 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўп қаватли уйларнинг «подвал»ларида бизнес қилишга рухсат берилди Ҳукумат қарор билан Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ертўладан фойдаланиш кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг розилигига асосан амалга оширилади.

Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
- маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
- умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
- банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
- алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
- газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
- бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
- гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
- рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
- хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
- видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
- таржима ва таҳрир хизматлари;
- дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
- кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
- риэлторлик фаолияти;
- газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
- жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
- давлат ташкилотларини жойлаштириш;
- суғурта ташкилотларини жойлаштириш.

Мазкур фаолият турларини ёнғинга қарши ва техник шартларнинг минимал талаблари асосида ташкил этишга рухсат берилади.
Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Ижара тўловлари ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш харажатларига йўналтирилади.
Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Қурувчиларга ўзи қурган уйларга 2 йил хизмат кўрсатиш мажбурияти юклатилмоқда 02 окт, 18:46
  • Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади 15 дек, 08:20
  • Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади 21 дек, 08:55
  • Президент кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонунни имзолади 08 ноя, 14:09
  • Кўп квартирали уйларни бошқариш тартиби белгиланди 11 окт, 17:14
  • Қишлоқ жойлардаги сартарошхона, чевархона ва пойабзал таъмирлаш устахоналари барча солиқлардан озод этилди 17 июл, 13:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан 04 дек, 14:55 0
  • Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган 04 дек, 14:33 2
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 3
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 53
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 146
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 168
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 197
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 270
  • Бўлимлар