«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 15:10
ЎЗO‘Z

Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди

18 окт, 19:45 1 604 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди “Толибон” ҳукумати халқаро миқёсда тан олиниши учун мамлакат ичида легитимликка (қонунийликка) муҳтож. Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай якшанба куни “Америка овози”га берган интервьюсида ана шундай фикр билдирди.

Ўз юртидаги легитимлик ҳар қандай ҳукумат учун бошқа давлатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишнинг шартидир, – деди у. – Мамлакат ичида легитимликни таъминлаш, албатта, сайлов ёки айниқса ҳозирги шароитда Афғонистонда бўлгани каби афғон халқи хоҳиш-иродасининг Лоя Жирға (умумафғон оқсоқоллар кенгаши) орқали ифодаланиши, конституциянинг жорий этилиши ва бошқалар билан бўлади”.

У Покистоннинг Афғонистондаги воқеаларга таъсирига ишора қилиб шундай деди: “Менинг биродар Покистонга мурожаатим шуки, у Афғонистоннинг вакили бўлишга уринмаслиги керак”. Карзай Покистоннинг Афғонистон билан алоқаларни аралашув йўли билан эмас, балки “халқаро муносабатлар тамойиллари” асосида сақлаб қолишига умид билдирди.

Собиқ президент шунингдек ИШИДнинг Афғонистон, афғон халқининг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид эканлигини ҳам айтиб ўтди. У ИШИДга қарши курашда минтақа давлатлари Афғонистонни қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди 08 окт, 15:20
  • Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай «Толибон» сиёсатини танқид қилиб чиқди 20 сен, 11:36
  • Покистон «Толибон» билан музокаралар бошлади. Гап нима ҳақида? 19 сен, 18:55
  • АҚШ «Толибон» ҳукумати тан олиниши шартини маълум қилди 31 авг, 18:11
  • Хитой раҳбари халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратиш таклифи билан чиқди 22 ноя, 09:00
  • Трамп: «Россия билан тил топишсам яхшими ёки ёмон? Ўйлашимча, яхши» 04 сен, 23:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан 04 дек, 14:55 0
  • Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган 04 дек, 14:33 2
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 3
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 53
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 146
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 168
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 197
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 270
  • Бўлимлар