«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:54
ЎЗO‘Z

ОЧЛ. Финалда Саудия Арабистони ва Жанубий Корея клублари тўқнаш келади!

17 окт, 20:16 2 258 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОЧЛ. Финалда Саудия Арабистони ва Жанубий Корея клублари тўқнаш келади! Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда "Чонбук Моторс" ўз майдонида "Ульсан"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мезбонлар сафида Хан Гёвон ва Такахиро Кунимото киритган голларга меҳмонлар Валерий Казаишвили ҳамда Юн Ил Локнинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Асосий вақтда кучлар тенг келгач, ҳакам томонларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. 101-дақиқада гол муаллифига айланган Ли Дон Гён якунда жамоасига кейинги босқич чипталарини олиб берди.

Иккинчи қарама-қаршиликда "Поханг Стилерс" ҳамда "Нагоя Грампус" жамоалар ўзаро баҳс олиб борди. Бир томоннинг катта устунлиги остида кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди. Лим Сан Хёп дубль қайд этган бўлса, Син Мо Ли бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Энди финал остонасида Жанубий Кореянинг икки клуби - "Ульсан" ҳамда "Поханг Стилерс" ўзаро кураш олиб боради. Ғарбий минтақада эса, легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби саудиянинг бошқа бир гранди "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушади.

Ярим финал учрашувлари 19 ва 20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 212
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 232
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 214
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 117
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар