«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 00:10
ЎЗO‘Z

Россиянинг Владикавказ шаҳридаги колонияда маҳбуслар қўзғолон кўтарди

17 окт, 12:42 2 099 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиянинг Владикавказ шаҳридаги колонияда маҳбуслар қўзғолон кўтарди Фото: «РИА Новости»
Россия таркибига кирувчи Шимолий Осетия — Алания Республикаси пойтахти Владикавказдаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар қўзғолон уюштирди. Тартибсизликлар 15 октябрь куни кундузи бошланди, уларда 200 дан 600 нафаргача маҳбус қатнашди. База ёзишича, маҳбуслар колония ҳудудидаги видеокузатув камераларини синдириб, эшикларни бузган.

Тунда эса колонияда ёнғин бошланган, аммо у тезда ўчирилган. Колония атрофидаги ҳудуд қуршаб олинди, у ерга «Росгвардия» ва ОМОН (махсус топшириқли ҳаракатчан отрядлар) қўшимча кучлари жойлаштирилди. ФСИН (Жазоларни ижро этиш федерал хизмати) 16 октябрь куни эрталаб «вазият нормаллашгани» ҳақида ҳисобот берди. Тартибсизликларни бошлаб берганликда гумонланаётган бир нечта маҳбус бошқа колонияларга ўтказилади.

ФСИН даъво қилишича, қўзғолон жарима изоляторида сақланган икки нафар «салбий йўналишга эга» маҳбус томонидан уюштирилган. Муассаса баёнотида айтилишича, улар режали тинтув чоғида ходимларга бўйсунишдан бош тортган, шундан кейин «бошқа маҳбусларни оммавий тартибсизликлар уюштиришга даъват этган». Айни вақтда, воқеа жойида 16 октябрга ўтар кечаси қайд этилган видеотасвирларда колониядан тез ёрдам машиналари чиқиб кетаётганини кўриш мумкин.

Исёндан аввал маҳбуслар колония ходимлари томонидан дўппосланган. Бу ҳақда маҳбуслардан бири Маsh’га маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, тинтув чоғида ходимлар жарима изоляторида сақланаётганларни резина дубинкалар билан дўппослаган. Дўппослашларга норозилик белгиси сифатида маҳбуслар ўз баданларини кесиб жароҳатлаган, аммо уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган, маъмуриятнинг ушбу норозиликка қаршилик кўрсатишга уриниши эса қўзғолонни келтириб чиқарган.

«Муштлаб ура бошлашди, маҳбусларни дубинка билан калтаклашди, шундай қилиб жанжал бошланиб кетди», — деди у. Яна бир маҳбуснинг айтишича, дўппослашларда колония бошлиғининг ўринбосари Александр Орловнинг шахсан ўзи қатнашган. Маҳбуслар режали тинтувга қаршилик кўрсатганини инкор этмоқда.

Ўтган ҳафта колония маҳбуслари очлик эълон қилган эди, деди Шимолий Осетияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Тамерлан Сгоев, у қўзғолондан кейин колонияни бориб кўрди. Унинг сўзларига кўра, очлик эълон қилинишига режимнинг кучайтирилиши сабаб бўлган. Шунингдек, Сгоев қайд этишича, колония жуда эски бўлиб, у ерда инфратузилма билан боғлиқ кўплаб муаммолар бўлган, улар эса қонун бузилишларига олиб келган. Маsh маҳбусларнинг қариндошларига таяниб ёзишича, колонияда май ойида раҳбарият ўзгарганидан кейин режим кучайтирила бошлаган — қариндошлар билан учрашувларга чекловлар қўйила бошлаган, маҳбусларга бериб юбориладиган буюмлар (передача) учун талаблар кучайтирилган.

Қўзғолон ҳолати бўйича Россия Тергов қўмитаси жиноят иши очди. У оммавий тартибсизликлар уюштириш ва уларда қатнашиш тўғрисидаги модда бўйича тергов қилинади. Гумонланувчилар ҳақида маълум қилинганича йўқ. Ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш учун ФСИН Шимолий Осетияга хизмат директори ўринбосари Рустам Степаненко раҳбарлигида комиссия жўнатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 345
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 1
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 137
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 17
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 449
  • Бўлимлар