«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:05
ЎЗO‘Z

Тошкентда 16 ёшли қиз машина ҳайдовчисинини бўйнига пичоқ тортди

17 окт, 09:06 3 107 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 16 ёшли қиз машина ҳайдовчисинини бўйнига пичоқ тортди Тошкентда «Spark» автомобилидаги йўловчи қиз ҳайдовчининг бўйнига бир неча бор пичоқ тортди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, шаҳарда ўтказилаётган рейд тадбири вақтида ички ишлар ходимлари йўловчи ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро ҳақида хабар топган.

«Хадра томондан Халқлар дўстлигига қараб ҳаракатланиб келаётгандим. Бекатда бир қиз такси тўхтатиб турган экан. Олдига бориб тўхтадим ва қаерга боришини сўрадим. Бир бекат нарига — метрогача, деди. Айнан қайси метро, йўлимизда иккита бекат чиқади, деб сўрадим. Мана шу биринчи бекат, деди. Хўп деб, машинага чиқардим. Нарх-навосини ҳам гаплашмадик.

300–350 метрдан кейин чорраҳа яқинлашди, олдимда 84-автобус бор экан. Шу автобус билан орқама-кетин юриб келдик. Автобус ўнг томонга ҳаракатланиб, бекат томон кираётганда мен ҳам секинлашиб, «поворотник»ни ёқдим. Орқада ўтирган қизни бекатда туширмоқчи бўлиб секинлашганимда бирданига пичоқ тортиб қолди.

Аввал бўйним ачишгандай бўлди, нима бўлаётганини англамадим. Кейин автобуснинг орқасига бориб урилдим. Машинадан тушиб, бекатдаги одамлардан ёрдам сўрадим. Қиз эса пичоқ тирашда давом этди. 10 секундларда ўзимга келиб олганимдан сўнг қарасам, ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Қизнинг қўлини қайириб, одамлардан «102»га қўнғироқ қилишини сўрадим.

Айрим одамлар буни нотўғри тушуниб, бу қизга нега озор беряпсан, деди. Кейин бўйнимни кўрсатиб, мана пичоқ тортиб юборди. Илтимос, ёрдам беринглар, деганимдан кейин ҳамма қизни ўраб олди. «102»га телефон қилишди
», — дейди ҳайдовчи.

Қизнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи унга тегажаклик қилмоқчи бўлган ва у бундан қўрқиб, эркакнинг бўйнига пичоқ тортган.

«Дарҳол пичоқни олиб, бўйнига тирадим. Уни тўғри ушлаганми ёки йўқ, буни билмайман. Мен уни шунчаки қўрқитмоқчи эдим. Кескин ҳаракат қилган пайти тегиб кетган бўлиши мумкин. Лекин унга пичоқни қаттиқ тирадимми ёки йўқ, билмайман, тўғриси.

Машинадан биринчи у тушди. Кейин эса мен унга йўқол-йўқол, дедим. Бирор нима қилиб қўйишидан қўрқдим... У усталар ишлатадиган пичоқ эди
», — дейди воқеа қаҳрамони.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар