«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:38
ЎЗO‘Z

Тиш ювиш пастасини тўғри танлаш учун нималарга эътибор бериш керак?

16 окт, 20:20 1 968 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тиш ювиш пастасини тўғри танлаш учун нималарга эътибор бериш керак? Фото: Marie Claire
Тишлар соғлом, табассум гўзал бўлиши ва оғиздан бадбўй ҳид анқимаслиги учун доимий равишда тиш ювиш пасталаридан фойдаланиш муҳим. Аммо исталган натижага эришиш учун кўр-кўрона харид қилмаслик, муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш даркор.

Тиш ювиш пастасининг танланишига турли омиллар: ҳиди, ранги ва ҳатто ўрам дизайни ҳам таъсир қилиши мумкин. Аммо аксарият ҳолларда биз энг асосий функционал мезонга аҳамият бермаймиз. Тиш ювиш пасталари аслини олганда оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаш учун мўлжалланган, аммо шу билан бирга шифобахш ва профилактик таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Бугунги кунда ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга бўлган ва таркибида муайян элементлар мавжуд бўлган кўплаб тиш ювиш пасталарини топиш мумкин.

Танлов қилишдан аввал стоматолог билан маслаҳатлашган маъқул. Кўрикдан кейин шифокор тиш ва милкларингиз қандай аҳволда эканини аниқлаб, зарурий чораларни танлайди. Аммо сизни айнан нима сизни безовта қилаётганини аниқ билган тақдирингизда ушбу воситани мустақил равишда ҳам танласангиз бўлади.

Гигиеник тиш ювиш пастаси
Гигиеник тиш ювиш пастаси тиш ва милкларида яққол муаммо бўлмаганлар учун тўғри келади. Таркибида даволаш хусусиятига эга бўлган компонентлар бўлган бу каби воситалар оғиз бўшлиғи ва тишларни тозалайди, уларнинг ялтирашига ҳисса қўшади. Ҳар куни фойдаланиш учун мўлжалланган мазкур тиш ювиш пасталари таркибида карбонат кальций, глицерин, натрий тузи, лурилсулфат натрий, сув, шунингдек, консервантлар мавжуд бўлади.

Профилактик-даволовчи тиш пасталари
Профилактик-даволовчи тиш пасталари тиш тўқималари, периодонт ёки оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига таъсир қилади. Мазкур воситалар гигиеник пасталар билан солиштирганда бир нечта хусусиятларга эга ҳисобланади. Улар орасида яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган, тинчлантирадиган ва мустаҳкамловчи биологик фаол қўшимчалар, экстрактлар, ўсимликлар, фермент ва тузлар бор.

Антисептик хусусиятга эга тиш ювиш пасталари
Шифокор оғиз бўшлиғи, парадонт ҳужайраларида яққол муаммолар кўзга ташланишини аниқласа, таркибида антисептик, ферментлар ва минерал элементлар бор бўлган яллиғланишга қарши, витаминлар, антиоксидант ва шифобахш гиёҳ бор пасталардан фойдаланишни тавсия қилади. Ушбу компонентлар табиий моддалар алмашинувини тиклаш, милклардаги муаммолар, оғиз ҳидланишини бартараф қилиб, ҳужайралар регенерациясини жадаллаштиради. Мойчечак, мармарак ва яшил чой экстрактлари яллиғланишнинг олдини олиши унга барҳам бериши мумкин.

Оқартирувчи тиш ювиш пастаси
Шифокорлар тишдаги тош ва пигментлардан шикоят қилаётган беморларга «абразив», яъни оқартирувчи тиш ювиш воситаларини тавсия қилади. Бундай пасталар тиш юзасидаги бактерия ва пигментацияларни механик йўқ қилиш орқали самара беради. Ичимлик содаси, денгиз тузи ва кремний диоксиди ҳам оқартирувчи хусусиятга эга ҳисобланади. Тиш эмалига жиддий зарар етказиши мумкинлиги сабабли эса бундай тиш пасталаридан ҳар куни фойдаланмаслик керак. Улардан ҳафтада 1-2 марта фойдаланишнинг ўзи кифоя.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 92
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 247
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 135
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 155
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар