«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 04:53
ЎЗO‘Z

Куз мавсумида иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 9 маҳсулот

16 окт, 13:48 928 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Куз мавсумида иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 9 маҳсулот Фото: «Домашний очаг»
Албатта, ҳозирда иммунитет учун қила оладиган энг яхши ёрдам – агар вақти келган бўлса, COVID-19 га қарши эмланиш. Хавфсиз бўлиш учун мавсумий гриппга қарши эмланса ҳам бўлади. Шунингдек, айрим маҳсулотлар ёрдамида ҳам иммунитет тизимини яхшилаш мумкин.

Ушбу маҳсулотлар витамин ва минералларга бой бўлиб, кунлар қисқариши ва салқин тушиши билан организмни касалликка чидамли қилади. Борди-ю беморлар истеъмол қилса, уларнинг тезроқ тузалиб кетишга ёрдам беради. Диетологлар иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш учун тавсия этадиган 9 та маҳсулотни, албатта, рационга киритишни унутманг.

Қовоқ

Фото: «Домашний очаг»
Бу қовоқ латтелари ва кузги пирогларидан кўра кўпроқ фойда келтиради. Қовоқ таркибидаги C витамини кучли антиоксидант вазифасини бажаради ва касалликларнинг олдини олади. А витамини иммунитетни оширади. Бир стакан ошқовоқ пюреси А витаминига бўлган эҳтиёжнинг 200 фоизини қоплайди. Қовоқни шўрва, рагу ва ҳатто макарон билан ҳам пишириш мумкин.

Асал

Фото: «Домашний очаг»
Азалдан тана ҳарорати кўтарилганда катталар асалли чой буюради. Шунингдек, асалнинг фойдалари олимлар томонидан тасдиқланган: у витамин, аминокислота ва антиоксидантларга бой. Бундан ташқари, антиоксидант хусусиятларга эга бўлган флаваноидлар ва фенолик кислоталар ҳам мавжуд. Қолаверса, асал йўтални тўхтатувчи табиий восита бўлиб, унинг хусусиятлари кузги касалликларда мукаммал воситага айлантиради. Асалли кўк чойга занжабил ва цитрус мевалар қўшиб ичилса, қувватни оширади.

Гулкарам

Фото: «Домашний очаг»
Гулкарам – энг фойдали маҳсулот ва С витамини билан тўла. У иммунитет системасининг тўғри ишлашига ёрдам беради. Бошқа экинлар сингари гулкарам антиоксидантларга бой, яллиғланишга қарши ва касалликлардан ҳимоя қилади. Уни ширин картошка билан қовуриб, ажойиб таъмли гарнир тайёрлаш мумкин.

Брюссель карами

Фото: «Домашний очаг»
Брюссель карами табиий фильтр вазифасини бажаради ва танадан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у C, B6 витамини, клетчатка ва калийнинг идеал манбайи ҳисобланади.

Қаттиқ қовоқ

Фото: «Домашний очаг»
Узунчоқ шаклдаги қовоқлар жуда мазали ва кальций, бета-каротин ва А витаминига бой. Бу кузда оддий картошка ўрнига ушбу қовоқ навидан таом тайёрлаш мумкин. Уни кесиб қовуриш ёки печда бутун пишириш тавсия этилади

Олма

Фото: «Домашний очаг»
Олма – C витамини, клетчатка, калий, К витамини, марганец ва B гуруҳи витаминларининг ажойиб манбайи. Бутун қиш учун олмали мураббо ва консервалари тайёрлаб қўйиш мумкин.

Зарчава

Фото: «Домашний очаг»
Зарчава – иссиқ чой ва совуқ смузи учун ажойиб қўшимча. У ёрқин таъмга ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Танада яллиғланиш бошланганда иммунитет пасаяди. Зарчава мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

Клюква

Фото: «Домашний очаг»
Бу ҳозироқ ширин клюква соусини сотиб олиш керак дегани эмас, лекин клюква ейиш – кузда танани қўллаб-қувватлашнинг ажойиб усули. Клюква таркибидаги фитокимёвий моддалар антиоксидант ва микробларга қарши таъсирга эга ва кексайганда фаолликни сақлашга ёрдам беради.

Нок

Фото: «Домашний очаг»
Биринчидан, нок таркибида C витамини бор, унинг фойдасини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Иккинчидан, улар таркибида яхши ичак бактерияларини озиқлантирувчи пектин бор. Пектин иммунитетни тартибга солиш билан бирга, шамоллаш, грипп ва инфекцияларга қарши курашда ёрдам беради.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Исмалоқ, ёнғоқ, жигар ва B гуруҳи витаминларига бой бошқа маҳсулотлар 01 сен, 18:47
  • Иммунитетни кўтарувчи 9 маҳсулот 24 мар, 12:57
  • Қаҳва, узум шарбати ва касалликларга қарши курашишда ёрдам берувчи уч маҳсулот 08 янв, 18:36
  • Қиш мавсумида вирусларга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи 5 та маҳсулот 21 дек, 17:00
  • Мева ва сабзавотлар даволай оладиган 7 касаллик 28 окт, 13:04
  • Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар маълум қилинди 03 ноя, 10:04
  • Сўнгги янгиликлар
  • А Серия. "Рома" Болоньяда мағлубиятга учради, Шомуродов 38 дақиқа ўйнади 02 дек, 01:43 368
  • Коронавируснинг барча маълум штаммларини таъсирсиз қилувчи антитанача аниқланди 02 дек, 01:39 362
  • Шўрвани рационга киритиш қанчалик муҳим? 01 дек, 23:30 446
  • Виртуал яхта 650 минг долларга сотилди 01 дек, 23:03 470
  • Тошкентда 14 ёшли бола ўзганинг Damas’ини олиб қочаётганида эгаси уни тутиб олди 01 дек, 22:38 492
  • Толиблар ва Эрон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди 01 дек, 22:11 604
  • “Рома”нинг икки футболчисига харидор чиқди 01 дек, 21:50 695
  • Жозе Моуриньога зарбоф чопон ва дўппи кийгизилди 01 дек, 21:25 792
  • Ҳайдовчидан бош кийимига пуфлашни сўраган ЙПХ ходимига чора кўриладими? 01 дек, 21:03 598
  • «Facebook» Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди 01 дек, 20:36 550
  • Тухель “Бавария” юлдузини “Челси”га ўтишга кўндирди 01 дек, 20:12 708
  • Нима учун ҳар куни карам истеъмол қилиш керак? 01 дек, 19:46 723
  • Бўлимлар