«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:15
ЎЗO‘Z

Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди

15 окт, 22:15 1 742 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 16-17 октябрь кунлари Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Нимчорак финалда Эроннинг "Тракторсози" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби 1/4 финални БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс эртага Саудия Арабистони пойхати Ар Риёдда бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Жалолиддин Машарипов айни пайтда "Ал Насср" сафида ҳаракат қилмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган муҳим беллашув олдидан футболчимиз ОФК расмий сайтига интервью берди.

Машарипов ўтган йил "Пахтакор" таркибида ОЧЛ чорак финалида "Персеполис"га қарши майдонга тушиб қизил карточка олганди. Моҳир ярим ҳимоячи ўз интервьюсида ўша баҳсни ёдга олди.

"Бу жуда қийин учрашув бўлганди. Ярим финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиб, афсуски, якунда мағлуб бўлганмиз. Бунинг устига мен қизил карточка олиб, жамоадошларимни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Ўйиндан кейин жуда тушкун вазиятда эдим, лекин бундан яхшигина сабоқ олдим. Майдонда қанчалик кучга тўлиб ҳаракат қилма, барибир ҳиссиётларни жиловлашга тўғри келади".

Машарипов шунингдек, эртанги рақиб ҳақида ҳам фикр билдирди: "Ал Ваҳда сюрпризларни севадиган жамоа ҳисобланади. Улар бу йилги ОЧЛни яхши ўтказмоқда. Ёзда "Ал Ваҳда" бир нечта яхши футболчилар билан шартнома имзолади ва ҳозирги пайтга келиб анча кучайган".

"Биз эртанги беллашувга тайёрмиз. Барчанинг диққати фақат шу ўйинга қаратилган. Жамоамизда ажойиб футболчилар йиғилган ва йигитлар билан бемалол ОЧЛни ютишни уддаласа бўлади".

Жалоҳиддин Машарипов ўз интервьюсида Ўзбекистон ва Саудия Арабистонини солиштирди: "Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади: масалан, маданият ва дин. Биз ҳаммамиз мусулмонмиз. Бу ҳам янги клубимга кўникишда ёрдам берди. Бундан ташқари жамоадошларим доим қўллаб туришди. Мен тезда "Ал Насср"га киришиб кетдим, бу ерда мени жуда яхши кутиб олишди. Мен мухлисларга ҳар бир ўйинда бор кучим билан ҳаракат қилишга ваъда бераман, шунингдек, барчамиз мухлисларимиз орзусини рўёбга чиқаришга интиламиз".

P.S. ОЧЛ чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

16 октябрь. "Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
16 октябрь. "Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

17 октябрь. "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея)
17 октябрь. "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея) - "Нагойя Грампус" (Япония)

Чорак финал баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 0
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 643
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 256
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 75
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар