«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:22
ЎЗO‘Z

Hyundai автомобиль материалларидан тайёрланган кийимлар коллекциясини тақдим этди

15 окт, 16:19 1 744 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Hyundai автомобиль материалларидан тайёрланган кийимлар коллекциясини тақдим этди Hyundai Motor компанияси автомобилларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилардан фойдаланган ҳолда Rе:Style номли янги кийим-кечак коллекцияси ва аксессуарларини тақдим этди. 12 та буюмдан иборат коллекция Hyundai’нинг экология ҳақида қайғуришини ифодалайди. Коллекция намойишлари Сеул ва Парижда бўлиб ўтган, L’Eclaireur ва Boontheshop бутикларида чекланган тиражда сотилмоқда, деб хабар беради Motor.

2021 йилда дизайнерлар Rе:Style учун кийим-кечак ва аксессуарларни ёстиқча ва хавфсизлик камаридан тиккан, шунингдек, Ioniq 5’нинг интерьерини қоплашда ишлатилган қайта ишланган тола ва био-РЕТ (ўсимликдан олинган моноэтиленгликолли термопластик, қазиб олинадиган хом ашё эмас) ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ноодатий «мато»дан тикилган кийимлари емирилишга бардошли, коллекциянинг ўзи иккиламчи хом ашёдан фойдаланишнинг янги имкониятларини очиб беришга хизмат қилади.

Rе:Style 12 та буюмдан иборат: спорт шортиси, худи, свицҳотлар, шорти ва шимлар. Бутикларда коллекция икки ҳафтагина сотилади — 28 октябрга қадар — L’Eclaireur ва Boontheshop сайтларида эса 10 ноябргача сотилади. Савдолардан тушган маблағни Hyundai эко-лойиҳалар, хусусан, автомобилга тааллуқли бўлмаган соҳаларни ривожлантиришга йўналтиради.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 39
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 49
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар