«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Байрут марказида норозилик намойишлари қонли отишма билан якунланди

15 окт, 13:55 2 030 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байрут марказида норозилик намойишлари қонли отишма билан якунланди Фото: UNN
Байрут марказида «Ҳизбулла» ва «Амал» шиа ҳаракатлари тарафдорларининг оммавий акциялари отишмага айланиб кетди. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар берди.

Намойишчилар 2020 йил август ойида Байрут портида юз берган портлаш бўйича тергов олиб бораётган судья Тарек Битарнинг истеъфосини талаб қилди. Аввалроқ Битар «Ҳизбулла»га алоқадор икки собиқ вазирни ҳибсга олишга ордер берганди.

Отишмалар натижасида олти киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди. Қайд этилишича, бинолардан бирида турган снайпернинг ўқ узиши тўқнашувларни бошлаб юборган.

Отишмалар бир неча соат давом этди. Намойишчилар шунингдек, маҳаллий MTV телеканалининг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилиб, мухбирни қаттиқ калтаклаган.

Жанжалга ҳарбийлар аралашди — улар ёнида қуроли бўлган барчани отиб ташлаш билан таҳдид қилди. Армия, шунингдек, Байрут кўчаларига зирҳли машиналарни жойлаштириб, одамларни хавфли ҳудудларни тарк этишга чақирди.

Кейинроқ Ливан армияси отишма қўзғатувчилари аниқлангани ва тўқнашувда иштирок этганликда гумон қилинаётган тўққиз киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Ливан бош вазири Нажиб Микати фуқароларни хотиржамликни сақлашга чақирди, мамлакат президенти Мишель Аун эса отишма сабабларини батафсил ўрганишга ваъда берди.

«Ҳизбулла» ва «Амал» ҳам ўз тарафдорларини тинчланишга чақирди. Улар армиядан намойишчиларга ўқ узган мерганларни қўлга олишни сўрамоқда.

Мамлакатда 15 октябрь мотам куни деб эълон қилинди.

2020 йил август ойида Байрут портида аммиакли селитра ортилган кеманинг портлаши натижасида 190 киши ҳалок бўлганди, уч киши бедарак йўқолган, 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолган. Ҳодиса натижасида етказилган умумий зарарни Ливан расмийлари 3-5 миллиард долларга баҳолаган.

Тергов гуруҳининг фикрича, юқори мартабали давлат хизматчиларининг бепарволиги ва коррупция сабабли портда товарлар хавфсизлик чораларига риоя қилинмаган ҳолда сақланган, бу эса портлашга олиб келган.

Шиа ҳаракатлари портлаш қасддан қилинган фитна натижасида содир бўлган деб ҳисоблайди. Ливан шиаларининг фикрича, ҳозирги отишмалар ортида ҳам айнан шу фитначилар турибди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 1
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар