«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:10
ЎЗO‘Z

Бухорода амалга оширилиши режалаштирилган «мега-лойиҳалар» маълум қилинди

12 окт, 15:31 1 597 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода амалга оширилиши режалаштирилган «мега-лойиҳалар» маълум қилинди Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят саноати учун келгуси йиллар «кескин бурилиш даври» бўлишини таъкидлаб ўтди.

Келгуси йилларда Бухорода жами 8 миллиард долларлик 5 мингта лойиҳа амалга оширилиб, 100 минг янги иш ўринлари яратилади.

Бунда, энг аввало, саноатнинг стратегик тармоқларида хом ашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган 5 та «мега лойиҳа» амалга оширилади
, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Қоракўл туманида қиймати 2,7 миллиард долларлик, йилига 1,3 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси бошланади.

Бу лойиҳа доирасида, энг замонавий технологиялар асосида, йилига 770 минг тонна полимерлар ишлаб чиқарилади.
Ушбу корхонанинг атрофида саноат кластери ташкил этилиб, унда қурилиш материаллари, кимё, енгил саноат, электротехника, автомобилсозлик ва бошқа маҳаллий саноат тармоқлари учун, 100 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шу орқали, Қоракўл, Олот, Жондор ва Пешку туманларида 3 мингта доимий иш ўрни яратилиб, йилига 110 миллион долларлик маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 208
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 130
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар