«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 02:13
ЎЗO‘Z

Алишер Узоқов норасмий тақиққа учрагани асоссиз гаплигини маълум қилди

11 окт, 16:46 1 261 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Узоқов норасмий тақиққа учрагани асоссиз гаплигини маълум қилди Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросимига таклиф қилинмаганлиги ҳақида видеомурожаат қилган эди. Ижтимоий тармоқларда Алишер Узоқовнинг фестивалга таклиф қилинмагани катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Алишер Узоқов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан таклиф қилинган бўлса-да, нима сабабдан келмагани ҳақида гапириб берди.

- "Халқаро кинофестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига таклиф қилиндим. Ҳақиқатан ҳам Фирдавс аканинг ўзлари алоқага чиқиб, очилиш маросимидаги ҳолатни айтиб ўтдилар ва ёпилиш маросимига таклиф этдилар.

Ёпилиш маросимига келолмаганимнинг сабаби эса сафарда эдим. Очиғи, очилиш маросимига таклиф қилишмади, катта эҳтимол билан ёпилиш маросимига ҳам чақиришмаса керак, деб ўйлаб Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафарга чиқиб кетган эдим.

Айнан маросим бўладиган кеча сафардан қайтиб келдим, боришга эса улгурмадим. Онам бордилар, онам билан боришга улгурмаганимни айтиб қўйдим. Бориш насиб қилмаган экан
", - деди Алишер Узоқов.

Алишер Узоқов Дубайда берган интервьюсидан сўнг норасмий тақиққа учрагани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Актёр ушбу маълумотга қуйидагича ойдинлик киритди.

- "Бу ҳақда ҳозир сиздан эшитяпман. Ҳеч қандай тазйиқ, тақиқлар бўлмади. Ватанимиз раҳбари, ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатларида санъаткорларга нисбатан эътибор жуда ҳам кучли, қолаверса, тақиқ деган барча чекловлар бутунлай олиб ташланган. Давлат сиёсатига қарши чиқадиган бирорта раҳбар бўлмаса керак. Бу шунчаки асоссиз гап-сўзлар. Аллоҳга шукр, ҳаммаси жойида, ҳеч қандай чекловлар йўқ. Камнамолигим ўзимга боғлиқ, ҳозирча фақат рол, кино кутяпман", - деди Алишер Узоқов.

Маълумот учун, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрь ва 3 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Фестивальнинг биринчи ва сўнгги кунларида тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтган эди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кетаётиб кўзларим намланди». Алишер Узоқов Zo‘r TV каналидан нима сабабдан кетганини маълум қилди (видео) 01 окт, 08:10
  • Алишер Узоқов турк актёри Бурак Ўзчивитнинг маҳорати ҳақида: «Бурак актёр эмас!» (видео) 21 июн, 19:55
  • Алишер Узоқов: "Мен аввалги Алишер эмасман" (видео) 02 апр, 19:09
  • Алишер Узоқов: "Жаҳонгир Отажоновга "Cover Up"дан икки киши чиқиб кетиши керак деганим рост, аммо..." (видео) 26 мар, 09:00
  • Алишер Узоқов 10 йил ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарганини маълум қилди 20 сен, 13:53
  • Актёр Алишер Узоқов қайси жамоага мухлислик қилади? “Реал”ми ёки “Барса?” 16 мая, 22:01
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар