«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:25
ЎЗO‘Z

Хонадондаги чумоли ва суваракдан қандай қутулиш мумкин?

10 окт, 19:07 2 104 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонадондаги чумоли ва суваракдан қандай қутулиш мумкин? Фото: Wday
Агар уйда суварак, чумоли ёки бошқа зараркунандалар бўлса, бу кескин чоралар кўришга арзийди. Мутахассис – санитария шифокори, дезинфектолог Николай Дубинин бундай вақтда қандай йўл тутиш ва нима қилиш кераклиги ҳақида бир қанча тавсиялар бериб ўтди.

Яшаш жойи
Одатда зараркунандаларнинг уйга кириб келишининг сабаби бор. Агар чумолилар йўлига эътибор берилса, ширин овқат тўкилган ёки сочилган жой атрофида бўлади. Намлик, чиқиндиларинг тўпланишидан кейин тез орада сувараклар пайдо бўлганини кўриш мумкин. Таъкидлаш жоизки, баъзида «меҳмон»лар тоза квартираларга ҳам ташриф буюради. Бунинг сабаби қўшнилар зараркунандаларга қарши олиб борган курашдир.

Ҳашаротлар аксарияти озиқ-овқат, дон ёки ун билан бирга кириши мумкин. Бу, албатта, озиқ-овқатга тушадиган зараркунандага тегишли. Тўғри, улар маҳсулотларини нотўғри сақлаш билан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ёрмалар озиқ-овқат куялари билан касалланганлигини пайқадингизми? Қимматли вақтингизни саралаш ва тозалашга сарфламанг, уларни ташлаб юборинг, чунки ҳашаротлар маҳсулотда заҳарли моддаларни қолдиради.

Қоронғи, нам ва илиқ бўлган ҳаммом кўпинча қурт-қумурсқа учун қулай жойга айланади. Уларнинг севимли даргоҳлари – сув оқадиган жойлар, нам гилам остида, ҳаммом остидаги кириш қийин бўлган камдан-кам тозаланадиган ҳудудлардир.

Аммо тахтаканалар уйга тасодифан, нарсалар ёки эски мебеллар билан кириб келиши мумкин. Чанг тўпланадиган жойларда, шунингдек, матраслар, диван, каби жойлардан топилиши мумкин. Бу паразитлар билан қўшни бўлиш соғлиқ учун хавфлидир.

Кураш воситалари

Фото: Wday
Ҳашаротларни йўқ қилишнинг энг самарали усулларидан бири – уйни кимёвий инсектицидлар билан тозалашдир. Дўкон жавонларида улар аэрозоллар кўринишида тақдим этилади. Бундай дориларни фақат шахсий ҳимоя воситаларида – респираторда ишлатиш жоиздир. Хавфсиз вариант – гел, гранула ва бўрлар. Уларни тузоқ-уйлар билан биргаликда ишлатиш самаралироқ. Бироқ бундай воситалар фақат улар билан алоқа қилган ҳашаротларга таъсир қилади. Паразитларни ва уларнинг бўлажак авлодларини тўлиқ йўқ қилишни инсектицид концентратлар таъминлайди, лекин уларнинг юқори токсиклиги туфайли эҳтиёт бўлиш керак.

Мутахассисларга мурожаат
Агар «келгиндилар» дан мустақил равишда қутулишнинг иложи бўлмаса, профессионал дезинфекциялаш воситаларига мурожаат қилиш керак. Махсус компаниялардан ёрдам олиш мумкин. Бундай ташкилотларда ҳар доим санитария шифокори бор ва улар турар-жой биноларида фойдаланиш учун тасдиқланган дорилардан фойдаланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар