«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:41
ЎЗO‘Z

Хавфсиз маълумот алмашиш учун XXI аср «рақамли қалъа»си — Telegram’ни барпо қилган Павел Дуров ҳақида

10 окт, 17:33 2 425 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хавфсиз маълумот алмашиш учун XXI аср «рақамли қалъа»си — Telegram’ни барпо қилган Павел Дуров ҳақида Интернет ривожланиб боргани сари унда хавфсиз маълумот алмашиш жуда долзарб масалага айланди. Йирик ижтимоий тармоқларининг ушбу муаммога дуч келиши инсонларни хавотирга солиб қўйди. Бугунги кунда маълумот алмашиш учун энг хавфсиз мессенжер ҳисобланувчи Telegram ўз эгасига деярли ҳеч қандай даромад келтирмайди. «Дарё» моддий манфаатдан инсонларинг хавфсиз маълумот алмашишини устун кўрган «рус Марк Цукерберги» Павел Дуров ҳақида ҳикоя қилади.

Ёшлик
Павел Дуров Валериевич 1984 йил йил 10 октябрь куни ҳозирги Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Дуровнинг ота-онаси университет ўқитувчилари бўлиб, Павел ёшлигининг бир қисмини отаси билан бирга Турин(Италия)да ўтказади. Ватанига қайтгач Дуров гимназияга ўқишга киради, 11-синф пайтлигидан эса дастурлаш соҳасига қизиқа бошлайди.

Гимназияни кумуш медал билан битирган Павел Санкт-Петербург давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради. Бу ерда у инглиз тилини пухта ўрганади. Университет даврида анча фаол бўлган Дуров Россия президенти, Россия Федерацияси ҳукумати ва Потанин стипендияси эгасига айланади.

Ёш Дуров (чапда)
Фото: Google Images

2006 йил университетни қизил дипломга (Дуров бу дипломни ҳеч қачон олмаган) битиргач Дуров ҳар куни бир хил тартибда ишлаш у учун эмаслигига амин бўлади ва орзуларини интернет орқали амалга оширишга киришади.

«ВКонтакте»
Дуров хабар ва фойдали маълумотлар алмашишни соддалаштириш бўйича дастлабки ишланмаларни университетда ўқиб юрган кезларида бошлаган эди. Муҳим материал, реферат ва талабалар учун турли кичик форумларни қидириш кутубхонасини яратиш Павелнинг биринчи иши эди. У бу сайтга ўзининг номини беради — «durov.com».

Кейинги босқич «ВКонтакте»нинг прототипи бўлган «spbgu.ru» — университет сайтини яратиш бўлади. Бироқ бу тармоқ университет талабалари орасида оммалашмайди, қолаверса, талабалар тармоқдан турли аватар ва бошқа исмлар билан фойдаланади. Ушбу платформадан сўнг Павел келажакдаги ижтимоий тармоқда қандай ўзгаришлар қилиниши кераклигини ҳақида кўникмалар олади.

Дуровда янги алоқа тармоғини яратишга истак АҚШдан келган дўсти билан суҳбатдан сўнг пайдо бўлади. Америкалик талабаларнинг Facebook’дан жуда кенг фойдаланишини эшитган Дуров Россияда ҳам шунга ўхшаш тармоқ яратишга қарор қилади.

Дастлаб «Student.ru» деб аталган тармоқ номи кейинроқ «ВКонтакте»га алмаштирилади. Павел ва акаси Николай 2006 йилда шу номдаги масъулияти чекланган жамият ташкил қилади. Тармоқ аввалига ёпиқ бўлиб, фақатгина таклиф орқали рўйхатдан ўтиш мумкин эди. Бироқ йил охирига келиб тармоқ бутунлай очилади. Шундан сўнг тармоқнинг шиддат билан ривожланиши бошланади. Кейинги йили Рунетдаги энг машҳур учинчи сайтга айланган «ВКонтакте», 2008 йилда монетизация қилинади. Шу йили фойдаланувчилари сони йигирма миллиондан ошади ҳамда «ВКонтакте» асосчиси Дуров «рус Цукерберги» деб атала бошланади. 7,9 миллиард рубль бойликка эга бўлган Павел россиялик миллиардерлар рейтингида 350-ўринни эгаллайди.

Николай Дуров
Фото: Wikipedia

2014 йил январь ойида Дуров «ВКонтакте»даги ўз улушини МегаФон бош директори Иван Тавринга сотгани маълум бўлади. Март ойида эса Алишер Усмоновга тегишли Mail.Ru Group корпорацияси Тавриндан бу акцияларни сотиб олади ва «ВКонтакте»нинг 52% акциясини ўз қўлида жамлайди.

2014 йил 16 апрель куни Павел Дуров 2013 йилнинг декабрида ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) тармоқ раҳбариятидан Евромайдон (Украинада россияпараст Янукович тузуми қулатилган инқилоб Евромайдон воқеалари деб аталганди) воқеалари ташкилотчиларининг шахсий маълумотларини топширишни талаб қилганини эълон қилади.

Шунингдек, у Бош прокуратура Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши курашувчи «Роспил» жамоасини ҳам блок қилишни талаб қилганини айтади. Бироқ Дуров буни рад этиб, «Россия юридиксияси «ВКонтакте»нинг украиналик фойдаланувчиларига амал қилмаслигини, украиналик фойдаланувчиларнинг маълумотларини тарқатиш нафақат қонун бузилиши, балки уларга қарши жиноят» эканлигини айтади.

21 апрель куни Дуров «ВКонтакте»даги саҳифасида ФСБ билан зиддият туфайли ижтимоий тармоқ раҳбарлигидан кетганини эълон қилади. У Россияни тарк этишини, «мамлакат интернетда бизнес юритишга мос эмаслигини» айтади. Шу тариқа «ВКонтакте» ва унинг асосчиси ўртасидаги алоқалари бутунлай узилади.

Учувчи пуллар
2012 йил 27 майда Санкт-Петербург шаҳрига асос солинган кун муносабати билан одамлар кўчаларда байрам қилиши сабабли шаҳарда кўплаб автомобиль йўллар ёпиб қўйилади. «ВКонтакте» идораси жойлашган Зингер уйида яқинидаги йўллар ҳам шу куни ёпиб қўйилганди. Шу куни Зингер биносининг ёнида оломон йиғила бошлайди. Улар «ВКонтакте» асосчиси ва директори Павел Дуров ҳамда компания вице-президенти Иля Перекопскийнинг беш минг рубль қийматдаги пулларни қоғоз самолётларга ёпиштириб отаётгани ҳақида эшитиб кўпая бошлайди. Бироқ орадан бироз ўтиб инсонлар тепадан тушаётган пулларни тақсимлаш учун жанжаллашиб кетади.

Зингер уйидан пул учираётган Дуров
Фото: Google Images

Кўпгина амалдор, журналист ва блогерлар Дуровнинг бу «қилиғи»ни кескин танқид қилади. Воқеа «Дуров номидаги ҳақиқий Петербург цирки» дея истеҳзо қилинади (Петербургда «Дуров номидаги йиртқичлар театри» бор эди). Дуровнинг ўзи эса «ВКонтакте» саҳифасида «мен ва жамоамиз шунчаки байрамга шукуҳ қўшмоқчи бўлгандик, аммо одамлар ёввойилаша бошлади» деб изоҳ қолдиради.

Telegram
Россияни тарк этгач Павел бир қанча вақт яшаш жойини тез-тез ўзгартириб туради. У бир давлатдан бошқасига кўчиб юрар экан, ўзини дунё фуқароси деб билишини айтади. Кариб денгизида жойлашган Сент-Киц ва Невис орол давлатига сармоя киритган Дуров, бу ернинг фуқаролигини ҳам олади.

Россияда тарк этар экан Дуров янги, ишончли ва муҳофазаланган ижтимоий тармоқ яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 2014 йил 14 август кун шундай дастур яратилади — Telegram. Мессенжер дастлаб фақат iOS тизимидаги қурилмаларга тақдим этилади. Ижтимоий тармоқ Павелнинг акаси Николай томонидан ишлаб чиқилган MTProto шифрлаш технологиясига асосланган бўлиб, махсус хизматлар назорати ва уларнинг фойдаланувчилар маълумотларига ноқонуний киришидан яхши ҳимояланган эди. Шахсан Дуровнинг ўзи Telegram серверларини буза олган инсонга икки юз минг доллар мукофот ваъда қилади.

2017 йил бошида WhatsApp маълумотлари Facebook томонидан кўрилиши ва шифрлашдаги муаммолар маълум бўлгач Telegram рақобатчисининг кўпгина фойдаланувчилари Telegramга ўтишни бошлайди. Шу йилнинг август ойида Павел Дуров Telegram’даги каналида мессенжернинг ҳар кунлик фойдаланувчилари сони 600 мингдан ошаётганини айтди. Кейинги йили эса Telegram’дан ойлик фаол фойдаланувчилар сони икки юз миллиондан ошади.

2017 йил августда Россия Федерацияси президенти Путиннинг Тува республикасидаги балиқ ови пайтида уст кийимсиз расми тарқалганидан сўнг Дуров Instagram’да #PutinShirtlessChallenge флешмобини бошлайди. У фойдаланувчиларни Путин каби кийимсиз расм тушишга чақириб, ўзи флешмобни бошлаб беради.

#PutinShirtlessChallenge
Фото: Google Images

Дуров ва Россия қарама-қаршилиги яна давом этди. Бир йил олдин бошланган зиддият («Роскомнадзор» Дуровдан Telegram’даги баъзи аккаунтлар маълумотларини беришни талаб қилади ва рад жавобини олади» 2018 йил «Роскомнадзор»нинг Россия Федерацияси ҳудудида Telegram ижтимоий тармоғини блоклаб қўйиши билан якунланади. Дуров расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан қатъий бош тортади ҳамда Instagram’даги саҳифасида «Эркин бўлиш учун сиз барча нарсадан воз кечишга тайёр туришингиз керак» дея пост қолдиради.

Аммо «эркинлик» барибир ғалаба қозонади. «Роскомнадзор»нинг йигирма миллиондан ортиқ ИП-манзилларни блоклаши мамлакатда Amazon ва Google каби ҳостингга асосланган кўплаб йирик хизматларнинг узилишига олиб келади. Натижада орадан икки йил ўтгач «Роскомнадзор» блок очилганини эълон қилади.

Telegram фойдаланувчилари эса бутун дунё бўйлаб кундан кунга кўпайиб бораверди. Дуровнинг «Рақамли қалъа»си мустаҳкам ҳимоя туфайли машҳурликка эришади. Facebook, Instagram ва WhatsApp’нинг 2019 ва 2021 йилларидаги узоқ узилишлари Telegramга фойдаланувчилар оқимини янада кўпайтирди. Қолаверса, Facebookнинг турли давлатларда расмийлар билан маълумот бериш бўйича алоқалари ҳақидаги гаплар тез-тез тарқала бошлагач Telegramга ишонч анча ортади.

Шахсият
Дуров либерал қарашларга жуда содиқ шахс. У яратган Telegram тармоғи Павелга ҳеч қандай даромад келтирмайди. Харажатлар Дуровнинг «ВКонтакте»дан ишлаб топган пуллари ва ҳомийлар ёрдами ҳисобидан қопланади. Дуров Telegram пулга муҳтож қолганда пуллик хизматлар яратилиши мумкинлигини, аммо тармоқ реклама олмаслигини маълум қилган. Telegram’дан Дуров учун ягона манфаат инсонларнинг хавфсиз маълумот алмашишидир. Унинг ўзи айнан шу учун ҳаракат қилишини бир неча бор таъкидлаган.

2017 йил Дуров кўп йиллар олдин воз кечган, онгга салбий таъсир кўрсатадиган нарсалар ҳақида гапиради. Унинг фикрича булар — ҳайвон гўшти, никотин, қаҳва, қора ва кўк чой, шакар, ҳар қандай фармасевтика маҳсулотлари, тез тайёрланадиган таомлар, планшет, спиртли, энергетик ва газланган ичимликлар, телевизор ва унинг бошқа аналоглари.

2020 йили Дуров Россиянинг энг бой инсонлари рўйхатида ўттизинчи, дунёда эса беш юз олтмиш бешинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 3,4 миллиард доллар дея тахмин қилинади.

Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 455
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 92
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар