«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

Турмуш қурганини оммадан яширган юлдузлар

10 окт, 13:39 3 146 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турмуш қурганини оммадан яширган юлдузлар Шоу-бизнес вакилларидан кимлар шахсий муносабатлари ва оила қургани ҳақида овоз қилишни афзал билмагани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Алан Рикман ва Рима Хортон

Фото: Marie Claire
«Гарри Поттер»даги профессор роли билан яхши маълум бўлган Алан Рикманнинг вафот этишидан бир йил аввалгина унинг бир вақтлар уйлангани маълум бўлган. Аслида Рикман 19, Рима эса 18 ёшлигида бир-бирига кўнгил қўйган, орадан 12 йил ўтиб 1977 йилдан жиддий муносабатда бўлган. 37 йилдан кейин 2015 йилга келиб эса турмуш қуришга қарор қилган. Бу вақтга келиб Аланда саратон борлиги аллақачон маълум бўлган ҳамда тўйни ортга суришда маъни бўлмаган. «Турмуш қурганимизга кўп бўлмади. Ҳеч қандай меҳмон бўлмагани учун маросим ғоят ажойиб бўлди. Нью-Йоркдаги тўйимиздан кейин Бруклин кўпригига бордик кейин эса тушлик қилдик», — деган актёр Германиянинг Bild газетасига берган интервьюсида.

Том Харди ва Шарлотта Райли

Фото: Marie Claire
Том Харди бўлажак рафиқаси Шарлоттани учратгунича, уйланиб ажрашишга ва фарзандли бўлишга ҳам улгурган. Ҳақиқий бахтини эса 2009 йилда «Момақалдироқли довон» фильмининг суратга олиш майдончасида танишган. Фильмдаги таъсирли севги ҳикояси бош қаҳрамон ролини гавдалантирган актёрларнинг шахсий ҳаётига ҳам таъсир қилмай қолмаган. Шу тариқа жуфтлик 2014 йил Францияда дўст ва яқинлари даврасида оила қурган. Турмуши давомида улар икки нафар фарзандли бўлишга улгурган.

Дениел Крейг ва Рейчел Вайс

Фото: Marie Claire
Жеймс Бонд роли билан барчага маълум бўлган актёр шахсий муносабатлари ва ҳаёти билан боғлиқ ҳодисаларни овоза қилишни ёқтирмайдиганлардан. Ҳатто нуфузли тақдирлаш маросимларига ҳам ёлғиз ташриф буюргани сабаб кўпчилик уни ҳаётида ҳеч ким йўқ деб ўйлаган. Аммо Дениел аллақачон уйланиб улгурган. Крейг Рейчел Вайс 2004 йил «Орзудаги уй» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Бу вақтда Вайс Даррен Аронофски билан 9 йиллик муносабатларига нуқта қўйган, Крейг эса 5 йил учрашиб юрган Сацуки Митчелл билан айрилган бўлган. Жуфтлик 2011 йилда оила қурган. Маросимда уларнинг аввалги турмушидаги фарзандлари, шунингдек, гувоҳ сифатида дўстларини қўшганда жами 4 нафар меҳмон иштирок этган. Ҳаммаси шунчалик ими-жимида ташкиллаштирилгани ва яширилганидан ҳатто энг қизиқувчан мухбирлар ҳам ушбу воқеа ҳақида анча кейин хабар топган. Бугунги кунда улар Рейчелнинг биринчи турмушидан дунёга келган ўғли ва 2018 йилда туғилган фарзандини катта қилмоқда. Қизга нима деб исм қўйилгани эса ҳалигача оммага маълум эмас.

Бенедикт Камбербетч ва Софи Хантер

Фото: Marie Claire
Аёл киши ўзини кўз-кўз қилиб эмас, ақли билан жалб қилиши керак деб ҳисоблайдиган актёр орзусидаги аёлни 2009 йилда учратган. 2015 йилга келиб эса жуфтлик турмуш қуришга қарор қилган. Британиянинг Уайт оролида жойлашган Моттистон шаҳрида бўлган маросимда фақатгина келин-куёвнинг яқинлари иштирок этган. Турмуш қурганидан кейинги 6 йил ичида эса 3 марта фарзандли бўлиш бахтига муяссар бўлган.

Эдвард Нортон ва Шона Робертсон

Фото: Marie Claire
Нортон ҳам шахсий ҳаётини кўз-кўз қилишни истамайдиганлардан. Мухлислари унинг Шона билан муносабатлари ҳақида тўсатдан — 2013 йилда фарзандли бўлганидан кейингина хабар топган. Кейинроқ эса жуфтлик аллақачон турмуш қургани маълум бўлган. Айримлар уларнинг 2012 йилда турмуш қурганини айтса, бошқалар ўғлининг дунёга келганидан кейин ришталарни мустаҳкамлашга қарор қилгани ҳақида миш-миш тарқатган. Қачон бўлгани муҳим эмас, асосийси улар анча вақт яширинча учрашганига қарамай, бугунги кунга қадар бахтли ҳаёт кечираётганида.

Колин Ферт ва Ливия Жуджолли

Фото: Marie Claire
Авваллари Колиннинг икки мамлакатга қатнашига тўғри келган — Буюк Британияда тинимсиз фильмларда суратга тушадиган актёрнинг қайлиғи Италияда яшаган. Актриса Мег Тилли билан 7 йил учрашиб 1996 йил муносабатларига нуқта қўйган Ферт 1997 йил италиялик Ливияга уйланган. Икки нафар фарзанди бўлган актёр шундан кейин ҳам ўз қоидаларига содиқ қолиб оиласи ҳақида овоза қилмаган. Уларнинг муносабатлари 22 йил ўтиб ажрашишга қилган қарорларидан кейингина маълум бўлган.

Владимир Вдовиченков ва Елена Лядова

Фото: Marie Claire
Бўлажак турмуш ўртоқлар танишганида Елена 34, Владимир эса 43 ёшда бўлган. Аёл ҳали оила қуриб улгурмаган, аммо Вдовиченков аллақачон бир эмас 3 марта уйланиб ажрашган, 2 нафар фарзанди бўлган. Суратга олиш майдончасида танишган жуфтлик шундан кейин ҳеч ҳам ажрашмаган ва муносабатларини бошқалардан яширган. Улар илк бор 2014 йилдаги Канн фестивалида кўриниш берган. Владимирнинг танишларидан бири 2015 йилда уларнинг аллақачон никоҳдан ўтганини тасдиқлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 583
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 347
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 489
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар