«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:10
ЎЗO‘Z

TikTok, Twitter ва Instagram Буюк Британияда болалар учун хавфли деб топилди

10 окт, 12:23 1 880 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
TikTok, Twitter ва Instagram Буюк Британияда болалар учун хавфли деб топилди Фото: VC.ru
Британия 5Rights ташкилоти ўнлаб йирик технологик компанияларни интернетда тизимли равишда болаларни хавфга солишда ва яқинда кучга кирган Буюк Британия Болалар кодексини бузишда айблади.

Болаларнинг рақамли ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган 5Rights ташкилоти раиси ва Лордлар палатаси аъзоси, баронесса Бибан Кидрон юқоридаги шикоятлар муаллифи бўлиб, бу борада Ахборот масалалари бўйича ваколатли офис (ICO)’га мурожаат қилган, дея ёзади vc.ru. Айнан баронесса Кодексни қабул қилишни таклиф қилганди.

Ҳайрия ташкилоти тадқиқот ўтказган ва ўнлаб сервислар, жумладан, TikTok, Snap, Twitter ва Instagram каби машҳур, шунингдек, у қадар оммалашмаган платформалар Omegle, Monkey ва Kik’ларни айблади.

Ҳужжатда мазкур платформалар томонидан йўлга қўйилган мобил иловаларда болаларни ўзи жойлашган манзил ҳақидаги маълумот билан бўлишиш ҳамда ана шу функция асосида шахсийлаштирилган реклама олишга ундовчи дизайнерлик қарорлари мавжуд экани айтилади. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, ушбу платформаларда хавфли материаллар эълон қилинади. Масалан, овқатланишнинг бузилиши, ўз жонига қасд қилиш каби мавзулар шулар жумласидан.

Иловаларда нотанишлар билан видеочат каби рейтингга мос келмайдиган функцияларга кириш имкониятини тақдим этишдан аввал фойдаланувчининг ёши етарли даражада текширилмайди. Бундан ташқари, ўйин иловаларида Google каби реклама компанияларидан тортиб, Grubhub ва Uber овқат етказиб бериш хизмати, шунингдек, Pinterest’дан Facebook’гача бўлган ижтимоий платформалар билан маълумотлар бўлишилади.

Британия Ёшга мувофиқлик кодекси (ёки Болалар кодекси) тегишли тартибни ўрнатиши керак бўлган компаниялар учун имтиёзли йил ўтгач, сентябрь ойининг бошида кучга кирди. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, у новаторлик кодекси ҳисобланади. Кодекс қоидаларини бузиш Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш Европа умумий регламенти (GDPR)ни бузишда назарда тутилган оқибатлар, жумладан, қоидани бузган компания жаҳондаги айланмасининг 4 фоизигача бўлган миқдордаги жаримани кўзда тутади.

АҚШ Сенати ва Конгресси аъзолари Америка техногигантларини ҳужжатнинг америкалик болаларга нисбатан қўйиладиган талабларига ихтиёрий равишда бўйсунишга чақирган. Натижада YouTube, Instagram ва TikTok каби йирик ижтимоий платформалар ўз сервисларига ўзгаришлар киритишди. Бироқ ҳали кўплаб муаммолар мавжуд. Шикоятда 102 платформада кузатилган қоида бузилиши ҳолатлари батафсил баён этилган. Бу уларнинг тизимли характери ҳақида гувоҳлик беради.

Тадқиқот ўтказиш мақсадида лойиҳа муаллифлари Android ва iOS бошқарувидаги қурилмаларни 8, 13 ва 15 ёшдаги болаларга тегишли қурилмалар сифатида рўйхатдан ўтказишди. Улар Apple дўконидан 16та, жумладан, Happn, Find Me A Freak, Bumble ва 18 ёшдан бошлаб ёш рейтингига эга бошқа иловаларни юклаб олишди. 15 ёшдаги бола номига рўйхатга ўтказилган қурилмада фойдаланувчи талаб этилувчи ёшга етганини тасдиқлаш учун «OK» тугмасини босишнинг ўзи кифоя қилган.

Omegle каби ўнлаб иловалар фойдаланувчиларга нотаниш кишилар билан матн ёки видео шаклида мулоқот қилиш имконини беради. Мазкур иловалардан 13 ёшдан катта эканини тасдиқлаш учун туғилган сана сўралади. Агар фойдаланувчи 18 ёшдан кичик бўлса, у ҳолда ота-она розилиги талаб этилади. Ота-она ҳақиқатан ҳам рухсат берганини тасдиқловчи механизм эса мавжуд эмас. Ўсмирлардан бири тадқиқот муаллифларига болалигида кўп вақтини Omegle’да ўтказгани, катта ёшдагилар билан мулоқот қилганида кўпинча интим характеридаги контентга дуч келгани ҳақида айтиб берди.

Тавсиялар алгоритмларида зарарли материал мавжудлиги ёки улар болаларга нотаниш катталарни дўст сифатида таклиф этиш орқали болалар хавфсизлигини таҳдид остига қўяётгани ҳам аниқланган. Twitter’даги излаш тугмаси “ўз жонига қасд қилиш” каби мавзулардаги маълумотларни осонлик билан топиш имконини беради. Вояга етмаганлар ана шундай сўровлар, шунингдек, уларга тегишли ҳештеглар натижаларига бемалол кира олиши мумкин. Айнан шундай излаш натижаларида вояга етмаганлар кўриши керак бўлмаган тасвирлар ва ҳатто йўриқномалар мавжуд. Улар эса нафақат Буюк Британия қонунчилиги, балки платформанинг шахсий қоидаларига ҳам зид.

Ваниҳоят, 5Rights тадқиқотларига кўра, Monkey видеочати учун иловада фойдаланувчини ўзи жойлашган манзилни маълум қилишга ундовчи мемлардан фойдаланилади. У эса кейинчалик ўша ҳудуддаги фойдаланувчини излаш учун қўлланади. Snapchat иловасида 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар аккаунтлари Snap Maps функцияси учун ёпиб қўйилади. Бироқ тадқиқот муаллифларининг ишонч билдиришича, фойдаланувчиларни улар жойлашган манзил таргетлаштирилган рекламада фойдаланиш мумкин бўлишига ундайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 37
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 89
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 74
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди 07 апр, 19:34 101
  • Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда 07 апр, 00:02 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар