«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:05
ЎЗO‘Z

Лимон пўсти ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган 14 тавсия

10 окт, 08:00 1 982 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лимон пўсти ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган 14 тавсия Фото: Freepik
Аксарият ҳолда ташлаб юбориладиган лимон пўсти аслида сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ вазиятларда асқатиши мумкин.

Тери рангини оқартириш учун
Лимон кислотаси оқартирувчи ва тозаловчи хусусиятга эга. Унинг қолдиқларидан фойдаланган ҳолда қўлни оқартириш, тирсак ва оёқ кафтидаги терини юмшатиш мумкин.

Хушбўй ифор сифатида фойдаланиш мумкин
Лимон пўсти, майдаланган долчин ҳамда чиннигулни сувга қўшиб, 15—20 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Уйингиздан хушбўй ифор таралиб туради.

Доғларни кетказиш учун
Лимон пўсти ёрдамида қаҳва қайнатадиган идиш четида қолган тўқ доғларни бартараф қилса бўлади. Бунинг учун бир неча соатга ичига солиб қўйиб, кейин яхшилаб ювиб ташланг. Доғдан асар ҳам қолмайди.

Уй юмушларида қўл келади
Шиша идиш ичини бўлакларга бўлинган лимон пўсти билан тўлдиринг. Устидан бир ош қошиқ сирка қуйинг. Устини яхшилаб ёпиб, бир ҳафта давомида қоронғи жойда сақланг. Кейин уни 1:1 нисбатда сув билан аралаштиринг. Ошхонани тозалашда, ёғ ва чиркларни бартараф қилишда самара беради.

Ёқимсиз ҳидни бартараф қилишда
Совиткичдан ёқимсиз ҳид анқишини бартараф қилишнинг энг самарали усули уни артиб тозалаш ҳисобланади. Аммо вақтингиз тиғиз бўлса, ичига бўлакларга бўлинган лимон солиб қўйишингиз ҳам мумкин.

Микротўлқинли печни тозалаш мумкин
Микротўлқинли печ ичига лимон солинган сув қўйиб, 5 дақиқага ёқинг. Ўчганидан кейин 5—7 дақиқа кутинг. Кейин эса ичини намланган латта билан артиб ташланг.

Металлни ялтиратиш учун
Сода ёки тузга ботирилган лимон билан қорайиб қолган мис идиш ва бошқа металл буюмларни артишингиз мумкин. Лимон кислотаси уларни аввалгидек ялтирашига сабаб бўлади.

Чирк ва сарғайишларни бартараф қилади
Чойнак ичини тозалаш учун унинг ичига тўлдириб сув, кейин эса лимон солинг. 5 дақиқа қайнаганидан кейин оловни ўчиринг. Бир соат шундай турсин. Идиш деворларини қаттиқ губка ва ювиш учун мўлжалланган восита билан яхшилаб тозаланг.

Чумолиларни йўқ қилиш учун
Уйда чумоли кўпайган бўлса, қуйидаги тавсия айни муддао ҳисобланади. Ҳаммаси жуда оддий — лимон пўстини токча ва бошқа ерларга қўйиб чиқинг. Шунингдек, ушбу усул суварак ва бургаларни йўқ қилишда ҳам иш бериши мумкин.

Дезинфекция мақсадида фойдаланиш мумкин
Тахтакачларни дезинфекциялашнинг энг оддий усули уларни лимон пўсти билан артиш ҳисобланади. Бир неча дақиқадан кейин эса тоза сув билан ювиб ташлашингиз мумкин.

Шакарни сақлашда ёрдам беради
Жигарранг шакар ёпишиб қолмаслиги учун сақланадиган идиш ичига лимон пўстини солиб қўйинг. Аммо солишдан аввал юмшоқ қисми ажратилгани ва пўстининг етарлича қуритилганига ишончингиз комил бўлсин.

Танани тозалаш учун
Майдаланган лимон бўлакларини ярим стакан шакар ва ўсимлик ёғи билан қўшиб аралаштиринг. Скрабни намланган терига суртиб, уқаловчи ҳаракатлар билан ишқаланг. Бироз вақт ўтганидан кейин сув билан ювиб ташланг.

Тирноқларни оқартириш учун
Тирноқлардаги лакдан кейинги сариқ изни кетказиш учун уларни лимон пўсти билан артиб ташланг.

Қирғични тозалаш учун
Қирғичнинг тешикларидаги қотиб қолган қолдиқларни кетказиш учун уни лимон пўсти билан артиш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар