«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:19
ЎЗO‘Z

Иккиламчи бозордан харид қилинган автотранспортни расмийлаштиришдаги тўловлар юзасидан Дониёр Ғаниев нима деди?

09 окт, 13:00 3 111 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иккиламчи бозордан харид қилинган автотранспортни расмийлаштиришдаги тўловлар юзасидан Дониёр Ғаниев нима деди? Иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштириш ҳамда ЙҲХХда рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар ставкаларининг юқорилиги қўплаб фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлаётгани туфайли ушбу тўловлар қайта кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблайди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

Амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан, автомобил олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи транспорт воситасининг двигател қуввати (от кучи) ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 2 баробари (540 000 сўм)дан 10 баробари (2 700 000 сўм)гача этиб белгиланган. Бундан ташқари, нотариус пуллик хизматлари учун БҲМнинг 65% миқдорида (175 500 сўм) қўшимча тўловлар бор.

Шунингдек, сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказиш учун ҳам транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда йиғим белгиланган. Автотранспорт йиғимидан ташқари, фуқародан сотиб олинган автомобилга янги қайд этиш гувоҳнома (техпаспорт)си, давлат рақам белгиси ва рўйҳатдан ўтказиш хизмати учун жами 621 000 сўм қўшимча тўловлар ундирилади.

Мисол учун, от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Нексия автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун 1 795 500 сўм, ДЙҲХХда рўйҳатдан ўтказиш учун эса 3 739 500 сўм, яъни жами 5млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинмоқда.

Солиштириш учун, автомобилни тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан бегона шахсларга бериладиган ишончнома (халқ тилида ген доверенност) учун белгиланган давлат божи БҲМнинг 3 баробари (810 000) сўм этиб белгиланган. Пуллик нотариус хизматлари билан қўшиб ҳисоблаганда ҳам бундай ишончнома жами 985 500 сўм харажат талаб этади. Шунингдек, ишончномаларни ДЙҲХХда рўйҳатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Натижада, автомашина олди-сотдиси учун белгиланган юқори бож ва йиғимлар боис аксарият ҳолларда фуқаролар олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни четлаб ўтиб, уни ишончнома орқали расмийлаштиришни маъқул кўрмоқда. Охирги йилларда нотариал идоралар орқали бегона шахсларга автомобилларни тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар сони кескин ошгани ҳам буни тасдиқламоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда бегона шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлашган ишончномалар сони атига 20 996 та бўлган бўлса, бу рақам 2020 йилда 18 баробарга ошиб, 376 521 тага етган. Жорий йилда (2021 йил 18 сентябр ҳолатига) бегона шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлашган ишончномалар сони 324 721 тани ташкил этган. Шунингдек, нотариал расмийлашган автомобил олди-сотди шартномаларининг сони ҳам 2018 йилдаги 343 674 тадан 2020 йилга келиб 308 413 тага камайган.

Депутат охирги йилларда нотариал идоралар орқали бегона шахсларга автомобилларни тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар сони кескин ошганини таъкидлайди.

Ушбу ишончномаларнинг катта қисми аслида олди-сотди шартномаси экани инобатга олинса, бундай ҳақиқатга тўғри келмайдиган авто-битимлар мулк ҳуқуқи ва фуқаролик муносабатларида салбий оқибатлар келтириб чиқармоқда”, – дея ёзди Дониёр Ғаниев Telegram-каналида.

Биринчидан, ишончнома 3 йилдан ошмаган муддатга берилади ва хохлаган пайтда ишончнома берган шахс томонидан бекор қилиниши мумкин.
Иккинчидан, ишончнома берган шахс вафот этса ишончнома автоматик бекор бўлади.
Учинчидан, ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда жарималар ишончнома берувчи номига келиб тушаверади ва турли низоларга сабаб бўлади.

Унинг айтишича, автомобил олди-сотди шартномасини расмийлаштириш харажатлари камайса, уларнинг сони ошиб, давлат бюджетига ундирилиши кўзланган тушумлар миқдори ошади.

Кўриниб турибдики, иккиламчи бозордан харид қилинган автотранспортни харидор номига ўтказиш учун белгиланган давлат божи ва ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш йиғим ставкаларининг қайта кўриб чиқиш зарурияти бор.

Депутат молия вазирига 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда автомобил олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун белгиланган тўловлар миқдорини пасайтириш имкониятини кўриб чиқишни сўраб, депутат сўрови юборилганини, шунингдек, парламентда бюджет лойиҳаси муҳокамаси бошланганда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, кун тартибига олиб чиқишга ҳаракат қилишини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 216
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 185
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар