«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

“Газни босиш вақти”: Ўзбекистонда бензинга муқобил ёқилғи борми?

07 окт, 08:00 1 740 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Газни босиш вақти”: Ўзбекистонда бензинга муқобил ёқилғи борми? Ўзбекистон 2021 йил январ-август ойларида 100 миллион долларга тенг бўлган бензин импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўп.

Шу билан бирга мамлакат оммавий равишда газга ўтмоқда ва электромобилларнинг ишга туширилишини кутмоқда. Энди нима бўлади ва эртага қайси ёқилғидан фойдаланилади?

Республикада мотор ёқилғиси сифатида газдан бошқа муқобил вариантлар борми, Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводларини қуриш керакми ёки ЕОИИга аъзо бўлиб, Россия ва Қозоғистон арзон хомашёсидан фойдаланиш осонроқми? Sputnik мухбири Мустақил ёқилғи иттифоқи вице-президенти Дмитрий Гусев билан булар ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбекистон бензин билан узоққа борадими?
Дмитрий Гусевнинг фикрича, янги нефтни қайта ишлаш заводлари қурилиши мантиққа тўғри келмайди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари сонини ҳам, газ билан ишлайдиган транспорт воситаларини ҳам кўпайтириш орқали мамлакатнинг ички бозорини оптималлаштириш янада истиқболли.

Бундан ташқари, электр энергияси ҳажмини ва арзон, технологик жиҳатдан ривожланган ва экологик тоза бўлган электротранспортларнинг сонини ошириш муҳим. Дмитрий Гусевга кўра, троллейбуслар кўп давлатларда 80 йилдан ошиқ муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда ва ўзларини жуда самарали кўрсатди. Уларнинг ўрнини электробуслар эгалламоқда, лекин уларни фойдаланишда ўзига хос қийинчиликлари бор. Агар шаҳарда электромобиллар сони кўпайтирилса, тармоқларга тушадиган юк ортади ва МДҲ кўплаб давлатларида улар совет давридан бери янгиланмаган - бунинг учун пул керак бўлади. Қуёшли Ўзбекистон иқлимини ҳисобга олган ҳолда келажак - янги технологияларда. Бироқ, яқин келажакда транспорт соҳасида технологик инқилоблар кутмаслик керак.

"Нафақат барқарор ривожланиш тамойилидан, балки иқтисодий самарадорликдан ҳам фойдаланиш муҳим. Аммо ҳақиқат шуни кўрсатадики, газ, бензин ва дизел ёқилғисидан фойдаланиш керак", - деб тушунтирди эксперт.

Гусевнинг сўзларига кўра, агар жамоат транспорти тармоғи фаол ривожлантирилса, одамлар автобус, электробус, поезд, метро ёрдамида бир нуқтадан иккинчисига ўтишса, самарадорлик сезиларли даражада оширилиб, умумий ёқилғи сарфини камайтириш мумкин.

ЕОИИ Ўзбекистондаги бензин масаласини ҳал қиладими?
Республика бензинни асосан Россия, Туркманистон ва Қозоғистондан импорт қилади. Гусевнинг фикрига қараганда, республиканинг ЕОИИга аъзо бўлиши унга бензин сотиб олиш нархларининг ўзгаришига бевосита таъсир қилмайди.

Экспертнинг айтишича, Ўзбекистонда ёқилғи сотиб олиш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча постсовет давлатларининг муаммоси ягона - улар мамлакат ичидаги бозор ва чакана нархлар ўртасидаги фарқни қоплайдиган ёқилғи нархини субсидиялашга тўғри келади.

"Ҳамма нарса республика ички бензин нархини ушлаб туришга қанчалик тайёрлиги ва шу орқали ички иқтисодиётни субсидиялашига боғлиқ", - деб тушунтиради эксперт.

Ўзбекистон учун ёқилғи рецепти
Дмитрий Гусев республикага автомобил эгаларини қўллаб-қувватлашда дифференциал ёндашув - мақсадли субсидиялар бўйича Россия тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди.

"Агар сизда мерcедес бўлса, унда сиз бензинни литрини 1,50 долларга сотиб оласиз. Агар кичик машинада кам даромадли бўлсангиз, худди шу нархда ёнилғи қуясиз, лекин нархнинг ярми сизга кешбэк бўлиб қайтади", - деб тушунтирди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мақсадли субсидиялар тизими - бу давлат қўллаб-қувватлашига чиндан ҳам муҳтож бўлган истеъмолчиларни ажратиш ва шу орқали бозорларни барқарор ривожланиш ва энергия самарадорлиги даражасига олиб чиқиш имконини берадиган оптимал чорадир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 1
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар