«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

Йил бошидан бери бензин 28,2 фоизга қимматлашган: бунга сабаб нима?

06 окт, 19:46 1 439 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йил бошидан бери бензин 28,2 фоизга қимматлашган: бунга сабаб нима? Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда бензин нархининг ошиб кетаётгани кенг жамоатчилик томонидан турли эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АИ-91 маркали бензин 8100 сўмгача чиққани эса эътирозларни янада кучайтирди. Хўш, нима сабабдан бензин нархи ошиб кетяпти?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, 729,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган, қиймати 100 млн долларга тенг бўлган 281,6 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга, уни импорт қилиш эса 3,2 баробарга ошган. Рақамлар шуни кўрсатадики, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳам, импорт ҳажми ҳам сезиларли миқдорда кўпайган. Унда нима учун нархлар қимматлашмоқда?

Энергетика вазирлигининг изоҳ беришича, ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб АИ-92, АИ-93, АИ-95 ва АИ-98 маркали, 2019 йил 15 августдан бошлаб АИ-91 маркали, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобил бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган ва ушбу маҳсулотларни нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган. Бундан келиб чиқадиган хулоса шундай бўладики, жорий нархлар бозордаги эркин талаб ва таклиф қонунияти натижасида шаклланган.

Шунингдек, изоҳда АИ-91, АИ-92, АИ-95 маркали автобензинларнинг асосий ҳажми импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилиши ёки тайёр ҳолда бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда импорт қилиниши сабаб ушбу маркали автобензинлар нархига жаҳон бозоридаги ҳолат бевосита таъсир ўтказади. Бугунги кунда Brent маркали нефтнинг жаҳон биржаларидаги котировка нархлари ошиб, 1 баррели учун 80-81 долларни ташкил этаётгани, 1 баррел 80 доллар бўлганда, 1 литр юқори октанли (91-95) автобензини ўртача 8 900 сўмни ташкил қилиши айтиб ўтилган.

Ҳақиқатан ҳам охирги ойларда жаҳон бозорида Brent маркали нефть маҳсулотларининг нархи кўтарилиши кузатилган. 20 августда 1 баррел Brent маркали нефтнинг нархи биржа савдоларида 65 долларга сотилган бўлса, 6 октябр ҳолатига кўра, нархлар 82 долларгача ошган. Лекин бошқа томондан ўтган йилнинг октябрида жаҳонда Brent нефть нархи 37 долларгача пасайганда, Ўзбекистон ички бозоридаги истеъмолчилар маҳсулотларнинг кескин равишда арзонлашишини ҳис қилмаган.

Bank of America таҳлилчилари нефть нархи 100 доллардан ошишини прогноз қилишмоқда. Бунга сабаб сифатида учта омилни кўрсатишган: газ нархлари кескин ошиши сабаб нефтга талаб кўпайиши, совуқ қиш туфайли нефть истеъмоли ошиши ва АҚШ ўз чегараларини очгандан кейин кутилаётган ҳаво қатновига талабнинг кўпайиши сабаб нефть истеъмоли янада ошиши. Шунингдек, асосий нефть экспорт қилувчи давлатларда ишлаб чиқариш ҳажми маълум миқдорда камайган.

Энергетика вазирлигининг изоҳини эътиборга оладиган бўлсак, жаҳон бозорида нархлар ошиши Ўзбекистон ички бозорида бензин нархларининг янада қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Иқтисодчи Отабек Бакиров эса Ўзбекистонда бензин нархларининг қимматлашаётгани фақатгина жаҳон бозоридаги нефть нархларининг ошишига боғлиқ эмаслигини келтириб ўтган:

«Бозорда рақобат муҳити йўқ. Бензиннинг энг асосий импортчиси ҳам, ягона ишлаб чиқарувчиси ҳам, улгуржи ва чакана сотувчиси ҳам «Ўзбекнефтегаз» ҳисобланади. Бундан ташқари, солиқчилик. Бензин истеъмолчиларга етиб боргунча турли кўринишларда энг кўп солиқ қўшиладиган товар. Чунки қоида тариқасида бензин нархи эластиклиги унча юқори эмас. Бензин нархи ошиши пропорционал тарзда истеъмолни камайтирмайди. Шундай экан, бензин нархини муқобиллаштиришда парламентимиз янги йилдаги бюджетни тасдиқлашда эътиборлироқ бўлиши керак бўлади», дейди иқтисодчи.

Расмий манбаларга кўра, йил бошидан бери бензин нархи 28,2 фоизга қимматлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 218
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 186
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар