«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 12:47
ЎЗO‘Z

Facebook ижтимоий тармоқда кузатилган глобал носозликлар сабабини маълум қилди

05 окт, 17:53 1 787 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook ижтимоий тармоқда кузатилган глобал носозликлар сабабини маълум қилди Фото: Getty Images
Facebook ижтимоий тармоқларида бир неча соат давом этган глобал узилишларга магистрал роутерлар конфигурациясининг хато ўзгартирилиши сабаб бўлган. Носозликлар оқибатида фойдаланувчиларнинг маълумотларига зарар етмаган дея маълум қилинди Facebook Engineering веб-сайтида.

«Муҳандисларимизнинг аниқлашича, маълумотлар марказлари ўртасида тармоқ трафигини мувофиқлаштирувчи магистрал роутерлар конфигурациясининг ўзгартирилиши алоқа узилишига сабаб бўлган муаммоларни келтириб чиқарган. Тармоқ трафигининг бузилиши маълумотлар марказларимизнинг алоқа йўлларига бирин-кетин таъсир кўрсатган, натижада хизматларимиз тўхтаб қолган»,— дейилади хабарда.

Компания, шунингдек, узилишларнинг асосий сабаби кундалик операцияларда фойдаланиладиган кўплаб ички ускуналар ва тизимларга ҳам таъсир қилганини, бу эса компания мутахассисларига муаммони тезда аниқлаш ва тузатишни қийинлаштираётганини таъкидлади.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ ва унинг сервислари ишидаги узилишлар учун фойдаланувчилардан узр сўради. «Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger яна онлайн режимга қайтди. Мен бугунги узилишлар учун узр сўрайман, яқинларингиз билан алоқада қолиш учун бизнинг хизматларимизга қанчалик ишонганингизни биламан», — деб ёзади Цукерберг.

Facebook’нинг техник ишлар бўйича директори Майк Шрепфер ҳам узр сўради. У «100 фоизгача» тикланиш «бироз вақт» олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

4 октябрь куни бутун дунёда Facebook ҳамда унга тегишли Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари 6 соатдан кўпроқ вақт ишламай қолди. The New York Times маълумотларига кўра, Facebook’да компания ходимлари ўзаро мулоқот қиладиган ички сервислардан фойдаланишнинг ҳам имкони бўлмаган; компания ходимлари офис биноларига киролмай қолган, чунки эшиклар паролини очадиган рухсатномалар ҳам ишламаган. 5 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 3:00 да компаниялар аста-секин баъзи функциялар тикланаётганини эълон қилди.

Facebook ишламай қолгандан сўнг, фойдаланувчилар бошқа йирик сервисларнинг ёмон ишлаётганидан шикоят қила бошлаган. Хусусан, Twitter, Google, YouTube, Telegram, TikTok, ВКонтактеъга кириш қийинлашган; шунингдек, баъзи фойдаланувчилар интернет ишлаши секинлашгани ҳақида шикоят қилган. Бу муаммолар глобал хусусиятга эга бўлмаган, улар асосан, Facebook’ка кириш имкони йўқолгани туфайли бошқа мессенжер ва сервисларга ўтаётган фойдаланувчилар сонининг кескин кўпайиши билан боғлиқ бўлган.

Узилишлар туфайли Facebook акциялари 5 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Компания асосчиси Марк Цукерберг Forbes маълумотларига кўра, реал вақтда тахминан 6 миллиард доллар йўқотди ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 37
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 89
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 74
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди 07 апр, 19:34 101
  • Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда 07 апр, 00:02 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 0
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 36
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 68
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 85
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 140
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 176
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 39
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 90
  • Бўлимлар