«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Шаҳар шароити учун мўлжалланган ҳайдовчисиз бошқарилувчи платформалар (фото)

05 окт, 16:33 1 781 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳар шароити учун мўлжалланган ҳайдовчисиз бошқарилувчи платформалар (фото) Фото: Twitter / CARmagazine
Франциянинг Citroen бренди Accor ва JCDecaux компаниялари билан ҳамкорликда шаҳар ичида ҳаракатланиши мумкин бўлган ҳайдовчисиз бошқарилувчи янги транспорт концепциясини тақдим этди. Citroen Autonomous Mobility Vision номини олган транспорт воситаси асосини электр платформа ташкил этиб, унга турли типдаги модулларни осонлик билан ўрнатиш мумкин, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, Citroen Skate платформаси бурилмасдан туриб, турли йўналишларда ҳаракатланишга қодир, бунга биринчи бор 2016 йилги Женева автосалонида тақдим этилган Goodyear Eagle 360 сферик шиналари концептининг такомиллаштирилиши ҳисобига эришилган.

Ўлчами 2600х1600х510 миллиметр бўлган ҳайдовчисиз бошқариладиган машина электромотор ва бешинчи даражали автоном бошқарув тизими билан жиҳозланган бўлиб, у махсус ажратилган йўлак бўйлаб соатига 25 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Фото: Twitter / CARmagazine
Айни вақтида Citroen Skate модуль ўрнатиш мумкин бўлган учта вариантни тайёрлаган.

Биринчиси Sofitel En Voyage Pod номини олган бўлиб, у машҳур Sofitel меҳмонхоналар тармоғи шарафига номланган ва у чамадонлари бор икки—уч кишининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган. Транспорт ҳашаматли салонга, ичимлик ва газакларга эга барга, акустик тизим, гаджетларни симсиз қувватлантириш имкониятига эга бўлган.

Фото: Twitter / CARmagazine
Иккинчи модуль Pullman Power Fitness Pod — ҳаракат вақтида спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган бир ўриндиқли шаттл: бунинг учун унда «рақамли тренер» ва тренажёрлар мавжуд бўлиб, унинг ишлаши орқали йўловчи батареяларни қувватлантиради.

Фото: Twitter / CARmagazine

Фото: Twitter / CARmagazine
JCDecaux City Provider номли учинчи модуль шаҳар таксисининг муқобили ҳисобланади. Унда беш киши бўлиб ҳаракатланиш мумкин, ногиронлар аравачасининг тушиб-чиқиши учун қулайликлар бор. Салонида маданий ва туристик объектларга сафарлар уюштиришни режалаштириш учун бир жуфт интерфаол экран, USB-қувватлантиргичлар ўрнатилган.

Фото: Twitter / CARmagazine




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар