«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:55
ЎЗO‘Z

Экспорт харажатлари бўйича тадбиркорларга компенсация тўланади

05 окт, 12:41 1 535 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Экспорт харажатлари бўйича тадбиркорларга компенсация тўланади Ҳукумат қарори (618-сон, 04.10.2021 й.) билан Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Низомга кўра, экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:
- экспорт қилувчи Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган;
- маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;
- маҳсулотлар Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган (Афғонистонга экспорт қилинган ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
- маҳсулотлар экспорт режимига жойлаштирилган (5000 АҚШ долларигача маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно);
- экспорт шартномасида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.

Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, агентлик веб-сайти орқали тақдим этилади.

Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

Қуйидагилар компенсация тўлашни рад этишга асос бўлади:
- ҳужжатларнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги;
- ҳужжатларда нотўғри, ишончсиз маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш;
- жорий йил учун ажратилган субсидия тугаганида.

Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 103
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар