«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани учун қўлга олинган автоблогер 15 суткага қамалди (видео)

02 окт, 23:50 1 861 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани учун қўлга олинган автоблогер 15 суткага қамалди (видео) Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Бобур Ғаниев номи билан танилган блогер Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, автоблогерга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маълум қилинишича, 30 сентябрь кун соат 23:30 ларда Учтепа тумани «Фарҳод» бозори рўпарасида ўтказилаётган «Хавфсиз пойтахт» профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Epica русумли автомашина тўхтатилган.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Epica русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ғаниев (интернетда ЙПХ ходимларини танқид қилган видеолари билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган.

Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчилари Бобур Ғаниев ва Обит Салимов Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Бобур Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги, қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда Бобур Ғаниевга нисбатан куч ишлатилгани тўғрисида тарқалган хабарларга ҳам тўхталиб ўтиб, аслида бундай эмаслигини таъкидлаган. Блогернинг ўзи ҳам қонунбузарлик содир этганини тан олган.

«Йўловчи сифатида келаётгандим, Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари бизни тўхтатди… Озгина жаҳлим чиқиб турганига ППХ ва ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб қўйдим, қонуний талабларини бажармадим… Пушаймонлигимни айтмоқчиман. Айрим ҳамкасбларимдан тасдиқланмаган нарсаларни тарқатмасликларини сўрайман», — дейди автоблогер.

Юз берган ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига тақдим этилган. Унга кўра, Бобур Ғаниев Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун (ҳақорат қилиш) БҲМнинг 20 баробари (5,4 миллион сўм), 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм), 195-модда (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) бўйича эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Бундан ташқари, Epica ҳайдовчиси ва яна бир йўловчига ҳам тегишлича жазо тайинланган.

Шунингдек, Бобур Ғаниевнинг телефонида аниқланган порнографик маълумотлар тарқатилган ёки тарқатилмаганини текшириш мақсадида экспертиза белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 202
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 512
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 72
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 345
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар