«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:17
ЎЗO‘Z

Жерар Депардье: Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ

02 окт, 15:00 1 616 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жерар Депардье: Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалида 1 октябрь куни «Ўзбекфильм» биносида таниқли француз актёри Жерар Депардье билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда актёр ўзининг болалик даври ҳақида сўзлаб берди, фильмларни суратга олиш вақтидаги ҳикоялар ва кино соҳасининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

У ҳатто ҳазиллашиб шундай деди: «Балки менда ўзбек қони бордир, чунки мен Ўзбекистон тарихига жуда қизиқаман. Шунинг учун мен Ўзбекистонда фильм суратга олишга қарор қилдим». Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье Ўзбекистон маданияти элчиси ҳисобланади.

Машҳур актёр Ўзбекистонга аввал ҳам келганини айтиб ўтди ва ўзининг илиқ хотиралари билан ўртоқлашди, шунингдек, кинофестивалга таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

«Ўзбекистон ҳукуматининг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Кўриб турибмизки, ўзбек кинематографиясининг келажаги сифатида ёшларга катта эътибор қаратилмоқда», — дея қўшимча қилди Депардье.

Кинематография агентлиги матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 219
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 302
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар