«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:41
ЎЗO‘Z

Питер Хюистра "Пахтакор"нинг мавсумдаги иккинчи мағлубиятига қандай изоҳ берди?

01 окт, 19:27 1 548 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Питер Хюистра "Пахтакор"нинг мавсумдаги иккинчи мағлубиятига қандай изоҳ берди? Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги Қўқон-1912 – Пахтакор учрашувидан кейинги матубот анжуманининг биринчи қисмида “Шерлар” устози Питер Хюистра иштирок этди.

- “Қўқон-1912” жамоаси ўйинни яхши, шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқаларда имкониятлар яратди. Улардан фойдаланди ҳам. Бизнинг ўйинга киришиб кетишимизга вақт талаб қилди. Ҳисоб 2:0 бўлган вазиятда бироз омадсизроқ бўлдик. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтириш учун захирадан футболчиларни туширдим. Натижада ҳисобни тенглаштирдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман, улар курашни ҳоҳлашди. Бироқ рақибимиз яна иккита гол киритиб, ғалаба сари борди.

Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандирмиз. Лекин иккинчи бўлимда шогирдларим кураша олишларини кўрсатишди. Рақибимиз ҳам ўз майдонида ғалаба учун борини бериб ўйнади. Кейинги баҳсларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Шерзод Аъзамов жароҳат олгани боис уни захирага олдик. Мавсумдаги ҳар икки мағлубият ҳам биз учун осон бўлмади. Ўзи биз мавсумда иккита учрашувда мағлуб бўлдик, холос.

Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман. Шунинг учун Яхшибоев ва Шомуродовларнинг Европа майдонларида кўрсатаётган ёрқин ўйинларидан хурсанд бўляпман. Бундай ўйинчилар қанчалик кўп бўлса, ўзбек футболининг савияси ҳам ошиб боради, - деди Хюистра.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 253
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 322
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 649
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар