«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:30
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors’нинг янги раҳбари: «Мен супермен эмасман, лекин мендан сифатли, яхши нархдаги маҳсулотлар, шу жумладан, электромобиллар хоҳлашяпти»

01 окт, 12:00 2 559 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors’нинг янги раҳбари: «Мен супермен эмасман, лекин мендан сифатли, яхши нархдаги маҳсулотлар, шу жумладан, электромобиллар хоҳлашяпти» Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати
UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон 30 сентябрь куни Тошкент иқтисодий форумида ушбу компаниялар акциядорлари унинг олдига қўйган вазифалари ҳақида гапирди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Швециялик 65 ёшли мутахассис Ўзбекистон автомобилсозлик саноати 1996 йилда пайдо бўлганини эслаб ўтган. «Биз бу саноатда ҳали жуда ёшмиз. Лекин шу вақт мобайнида биз 3,6 миллион автомобиль ишлаб чиқардик», — дейди у.

Компания раҳбари UzAuto Motors тўлиқ циклли ишлаб чиқарувчи эканига, яъни машинани штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва тўлиқ йиғиш заводнинг ўзида қилинишига эътибор қаратган.

Унинг сўзларига кўра, компанияда қарийб 12 минг киши ишлайди. Бироқ автомобилсозлик саноатида битта иш ўрни билвосита тўрттасини (компонентлар ишлаб чиқариш, молия, дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларини) яратади.

«Аслида, бу кичик компания Ўзбекистонда 50 минг кишини иш билан таъминлайди», — дея таъкидлаган у.

Бу Андерссон Ўзбекистонда автомобилга эга бўлиш паст даражада эканини қайд этган. У эълон қилган маълумотларга кўра, 35 миллион аҳолига 2,7 миллион енгил автомобиль ёки ҳар 1000 кишига 77 машина тўғри келади. У бу ҳолат бозордаги катта талабдан дарак беришини таъкидлаган.

Таққослаш учун: 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистонда автомобиллашиш даражаси ҳар 1000 аҳолига 208 та, Россияда — 383 та, Германияда — 555 тани ташкил қилади.

Компания янги раҳбарининг таъкидлашича, «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов ва унинг ўринбосари Азиз Шукуров бу соҳада трансформацияни 3,5 йил олдин бошлаган ва ҳозир компания бу жараённинг марказида турибди.

«Бу вақт ичида UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 120 мингдан 300 мингтагача оширди ва бир кун олдин компания кунига 1100 та автомобиль ишлаб чиқаришга эришди», — дея таъкидлади у.

Бу Андерссоннинг қайд этишича, шаффофликни ошириш мақсадида компания молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС), шунингдек, назоратни кучайтириш ва бошқарувни ўзгартириш учун рискларни бошқаришнинг замонавий тизимига (ЭРМ) ўтмоқда.

«Сиз сўрашингиз мумкин, менга ўхшаган йигит бу ерда нима қиляпти? Бизнинг қиладиган ишларимиз кўп. Мен харидорлар, дилерлар, етказиб берувчилар ва бош вазир ўринбосари [Жамшид Қўчқоров] билан гаплашдим. Мен супермен эмасман, лекин улар мендан янада сифатли маҳсулотлар, янги моделлар, жумладан, электромобиллар, қулайроқ нархларда ва энг яхши хизматларни тақдим этишимни хоҳлашяпти. Бизнинг акциядорларимиз ишлаб чиқариш ва самарадорликни оширишни хоҳлаяпти. Бунга эришишнинг ягона йўли эса бошқарув жамоаси билан қаттиқ ишлаш ва қиймат яратишдир. Ва биз, албатта, шундай қиламиз», — деб айтди Бу Андерссон.

Бу Андерссоннинг айтишича, General Motors’даги 21 йиллик фаолияти давомида у корпорация фаолияти юритиладиган 100−102 мамлакатга ташриф буюрган.

«Мен икки давлатга бормаганман. Бу Жанубий Африка ва Ўзбекистон давлатлари эди. Бунга сабаб, бу давлатларда бизнинг ҳеч қандай муаммомиз йўқ эди. Бироқ мен биринчи 30 кун ичида жуда кўп муаммоларга дуч келдим», — дея тан олди у.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 23 август куни Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланганди.

Маълумот учун, 1993 йил март ойида UzDEUavto қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган, 2008 йил март ойида GM Uzbekistan қўшма корхонасига айланди. 2019 йилдан корхона номи UzAuto Motors акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди. Бу Андерссон бош директор этиб тайинланганга қадар ушбу компанияга 2018 йилдан буён Рустам Ражабов раҳбарлик қилиб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 128
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 135
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар