«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:53
ЎЗO‘Z

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин

30 сен, 08:00 2 580 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда 29 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев маълум қилди.

Шунингдек, Улуғбек Муҳаммадиевнинг билдиришича, автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш бўйича тартибни белгиловчи ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. Давлат хизматларини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия устида иш олиб борилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, бугунги кунда 5 миллион 793 минг нафар ҳайдовчиларнинг 3 миллион 600 минг нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирган. Шундан 2 миллиондан ортиқ ҳайдовчининг гувоҳномаси алмаштирилмаган.

Шу куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ДХА ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабри деб белгиланган. 2022 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда. Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар