«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:51
ЎЗO‘Z

SamAuto эски авлод Isuzu’ларидан воз кечмоқда

29 сен, 15:33 2 489 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
SamAuto эски авлод Isuzu’ларидан воз кечмоқда Фото: SamAuto
Самарқанд автомобиль заводи (SamAuto) эски моделдаги қатор юк машиналари ва автобусларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.

SamAuto ҳамкорликда ишлаб келаётган Isuzu компанияси 729-авлодидан воз кечиб, янги 700P авлодидаги моделларни ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Янги моделларда қатор қулайлик ва янгиланишлар мавжуд — масалан, марказий қулф, кондиционер, шунингдек, такомиллаштирилган тормозлар.

Самарқанддаги заводда ҳозирда 700P линейкасидаги моделларнинг бир қисми ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур қарор 729-авлодга кирувчи моделларга тааллуқли — Isuzu NPR 66PV, Isuzu NQR 71PL, Isuzu FVR 33P ва Isuzu FVR 33G.

Айни вақтда Ўзбекистонда иккала авлодга кирувчи машиналарни ҳам харид қилиш мумкин. SamAuto 729 авлодидаги машиналарнинг эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Япониядан 1000 дона жамланма эҳтиёт қисмлар буюртма қилган. Компания янги конфигурацияга «силлиқ ўтишни» таъминлайди.

«729-авлодга кирувчи автомобиль эгалари учун эҳтиёт қисмлар кейинги 10 йил давомида ишлаб чиқарилади», — дейди SamAuto бош директорининг маркетинг ва савдо бўйича ўринбосари Илҳом Ярашев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 52
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 484
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар