«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:29
ЎЗO‘Z

Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи...

24 сен, 10:36 4 836 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома” Италия грандлари қаторига қайтишга интиляпти. “Бўрилар” ҳозирча буни уддаламоқда.
Рим клуби футболчилари португалиялик мураббий қўл остида А Серия ва УЕФА Конференциялар лигасидаги жами саккизта учрашувдан еттитасида зафар қучди ва кутилмаганда “Верона”га ютқазиб қўйди.

Жозе Моуриньо айнан ўша учрашувда Элдор Шомуродовни А Серияда илк маротаба бошланғич таркибда майдонга туширган эди. Унгача легионеримиз фақат иккинчи бўлимнинг охирларида ўйинга қўшилиб, кам ўйнаса ҳам бир неча бор голли вазиятларда бевосита иштирок этиб келаётганди.

“Верона”га қарши учрашувда Элдор Шомуродов бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади, яъни жамоасининг голларида иштирок этгани йўқ. Буни Жозе Моуриньо ҳам бешинчи тур учрашувида “Удинезе”га қарши таркиб танлашда инобатга олишни унутмади.

Римликлар учун ушбу муҳим тўқнашувда Шомуродов захирада қолдирилди. “Олимпико” аренасидаги ўйин мезбонлар устунлигида ўтди. “Удинезе” жиддий қаршилик кўрсатганига қарамай, римликларнинг энг қимматбаҳо футболчиси Тэмми Абрахам 36-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Риккардо Калафьори ёрдамида киритилган гол кейинчалик ягоналигича қолди ва “Рома”га қимматли уч очкони келтирди.

Жозе Моуриньо бу баҳсда ўзбекистонлик футболчини 86-дақиқада учрашув қаҳрамони Тэмми Абрахам ўрнига туширди. Табиийки, аввалги учрашувда 66 дақиқа тўп тепиб, ўзини кўрсата олмаган ҳамюртимиз бу гал беш дақиқада бирон нимани уддалаши анча мураккаб эди.

Шу ўринда, эътибор қаратилиши керак бўлган бир жиҳат бор. Шомуродов “Рома”га ўтганидан кейин ўртоқлик учрашувларида ва илк расмий учрашувида гол уриб, жамоанинг асосий ҳужумчиси мақомига кўтарилганди. Кейинчалик римликлар ўз тарихида энг қиммат футболчи – Тэмми Абрахамни сотиб олди. Жозе Моуриньо Англияда футболида суяги қотган “Челси” тарбияланувчисини сўзсиз асосий таркибнинг муқим ҳужумчиси қилиб белгилади ва Шомуродов ўз ўзидан унинг ўринбосарига айланди.

Тэмми Абрахамга эътироз йўқ. “Рома”да муҳим голларни уряпти. Лекин кейинги пайтда Шомуродов англиялик ҳужумчига ўринбосарлик мавқеини ҳам бой бераётгандек кўринмоқда. Чунки, Жозе Моуриньо сўнгги ўйинларда яна бир ҳужумчи Стефан Эл-Шааравига Элдорга қараганда кўпроқ имконият ва ўйин вақти тақдим қилмоқда. Қолаверса, “Реал”дан келган Борха Майораль ҳам ўз вақтини кутяпти ва Жозе унга ҳам ўзини кўрсатиш учун имконият бериши шубҳасиз.

Тўғриси, Шомуродов марказий ҳужумчи позициясидан ташқари, ҳужум ташкил қилиш, голли пас узатиш, тўп учун кураш, ҳимояга ёрдам бериш каби кўплаб вазифаларни Абрахам ва Эл-Шааравидан яхшироқ уддалаяпти. Бироқ, ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш ва айнан шу борада Элдор рақобатчиларидан ортда қолмоқда.

Гранд клубларда босим кучли бўлади. Рақобат ҳам. Шомуродовга мухлислик қилаётганлар унинг бошланғич таркибдан узоқлашиб қолишидан хавотирда. Бир сўз билан айтганда, Шомуродов ҳар гал бўлмаса ҳам, вақти-вақти билан гол уриб туриши шарт. Унинг Римдаги голсиз серияси эса еттита учрашувга етди. Бу кетишда футболчимиз захирада узоқ қолиб кетиши мумкин.

“Рома” қийин ғалабадан кейин очколари сонини 12 тага етказиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Моуриньо шогирдлари бешта учрашувни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган пешқадам “Наполи”дан уч, кучли учликдаги “Интер” ва “Милан”дан бир очкога ортда қолмоқда.

Элдор Шомуродов жамоаси учун кейинги баҳс Рим дербиси бўлади. 26 сентябрга белгиланган учрашувда “Рома” футболчилари “Лацио” меҳмони бўлади. Бўлажак беллашувларда ҳамюртимиз ўзини кўрсата олишига умид қилиб қоламиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар